ҒАЗАБЛАНГА БАЖАРИЛАДИГАН 3 АМАЛ
1.Аллоҳдан шайтон ёмонлигидан паноҳ сўраш. Сулаймон ибн Сурад(р.а) айтади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга ўтирган эдим, икки киши сўкиша кетди. Бирининг юзи қизариб, бўйнидаги кўк томирлари бўртиб чиқди. Шунда Расулуллоҳ (а.с): “Мен бир калимани биламан, агар ўшани айтса, ундан бу ҳолат кетади. “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” деса, ундан бу ҳолат кетади”, дедилар”. (Муттафақун алайҳ).
2.Ушбу дуони ўқиш. Ойша онамиздан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузуримга келдилар: “Эй Увайш (Ойша исмининг қисқартирмаси), “Аллоҳумма иғфирлий занбий ва азҳиб ғойза қалбий ва ажирний минаш шайтон” (Аллоҳим, гуноҳларимни кечириб, қалбим ғазабини кетказ ва шайтондан сақлагин), деб айт” (Ибн Сунний ривояти).
3.Таҳорат олиш. Атия ибн Урва Саъдий (р.а)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.: “Албатта, ғазаб шайтондандир. Шайтон ўтдан яратилгандир. Ўт эса сув билан ўчирилади. Агар сизлардан бирингиз ғазабланса, таҳорат қилсин”, дедилар” (Абу Довуд ривояти).
Даврон Нурмуҳаммад
Ирфон тақвимидан