1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИЛМ ОЛИШДА МУСОФИРЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ

9-12-2020, 14:25 533 Ўқиш режими + -
ИЛМ ОЛИШДА МУСОФИРЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
     Қози, фақиҳ, аллома, тарихчи, жамиятшунослик фанининг устози Абдурроҳмани ибн Муҳаммад ибн Халдун (732-808/1332-1406) ўзининг “Тариху Ибн Халдун” китобининг муқаддимасида шундай дейди: “Илм ўрганиш учун сафар қилиш ва устозлар билан учрашиш – бу илмни ўрганишда нур устига аъло нурдир. Чунки бунда инсон бошқа инсонларнинг маърифати, хулқ-атвори, фазилатлари ва йўналишларини зрганади. Бу ўрганиши гоҳо илм олиш, илм бериш ва учрашиш билан бўлса, гоҳо юзма-юз кўришиб гаплашиш ва суҳбатлашиш орқали бўлади. Лекин юзма-юз кўришиб гаплашган вақтда инсоннинг малакаси жуда мусиаҳкам ва пишиқ бўлади. Инсон малакасининг пайдо бўлиши ва мустаҳкамлиги устознинг кўплигига боғлиқдир. 
               Талаба турли илмларни ўрганиши асносида илмий истилоҳлар борасида хато тушунчага боради ва уларнинг кўпчилиги истилоҳларни илмга олиб борувчи восита эмас, балки улар ҳам илм деб ўйлайди. Агар устоз билан учрашса, устозларнинг таълимдаги услуби ҳар хил бўлгани боис бундай чалкашлик ўртасидан кўтарилади.
               Аҳли илмлар билан учрашиш ва устозларнинг кўп бўлиши талабага истилоҳларни ажратишда ёрдам беради. Чунки истилоҳлар борасида устозларнинг қараши ҳар хил бўлади. Ҳақиқий илмни истилоҳлардан ажратади ва бу истилоҳлар илмнинг ўзи эмас, балки унга олиб борадиган бир восита эканини англаб етади. Натижада унинг малакаси янада ошади, мустаҳкамланади ва ўзининг тушунчаларини тўғрилаб, уни бошқа тушунчалардан ажратиб олади. Шунингдек, устозлардан тўғридан-тўҳри илм олиш ва уларнинг кўпи билан учрашиш унинг малакасини оширади. Демак, малака янада кучли бўлиши учун устозлар кўп ва турли бўлиши керак. Бу неъмат Аллоҳ таъоло илм ва ҳидоят йўлини осон қилиб қўйган инсонга насиб этади.
               Талаба илм ўрганинш йўлида олимлар ва устозлар билан юзма-юз учрашиш орқали кўп манфаатларга эга бўлиши учун сафар қилиши жуда ҳам зарур. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “ Аллоҳ ўзи ҳоҳлаган кишиларни ҳидоятга йўллайди” (Бақара сураси, 213-оят)” (иқтибос тугади)