МАҲСУЛОТ УСТИГА НАРҲ ҚЎЙИШ
3529
9-12-2020, 14:46
456
Ўқиш режими
+
-
САВОЛ:
Ассалому алайкум. Мен бир одамдан нарса сотиб олиб, бошқа бир одамга фойда қўйиб сотдим. Ўша одамга шунчага олдим деб айтдим. Шундан қилган фойдам ҳалолми?
2020.12.09
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Савдода сотиб олинган товар устига фойда қўйиб сотилади. Чунки савдодан мақсад фойда олишдир. Сиз сотиб олган маҳсулотингизни сотаётган пайтда фойда қўйиб сотишингиз мумкин. Ва ушбу фойда ҳалол ҳисобланади. Аммо олган нархингизни айтишда рост айтишингиз шарт. Агар ёлғон гапириб сотган бўлсангиз, бу ҳалол бўлмайди.
Абу Қатода (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим. У зот: “Савдода кўп қасам ичишдан сақлан! Қасам савдони юргизади, сўнгра баракасини кетказади”, дедилар" (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.