1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОН ФУТБОЛЧИ ИСЛОМОФОБЛАРГА ЖАВОБ БЕРДИ

9-12-2020, 16:46 506 Ўқиш режими + -
Машҳур турк футболчиси Месут Ўзил исломофобларни "қуролсизлантириш" йўлини маълум қилди. У эътиқод қилувчиларни ксенофобияга қарши яхшилик билан жавоб беришга чақирди. Лондоннинг "Arsenal" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Европада исломофобия қарашларининг ўсиб бораётганидан ташвиш билдирди.
"Афсуски, исломофобия ва антисемитизм Европа ва дунёнинг бошқа қисмларида тарқалмоқда. Бу ҳодисада катта роль оммавий ахборот воситаларига тегишли", - деб ёзади у ўзининг ижтимоий тармоқларидаги аккаунтида.


Islamisemya.com хабар беришича, Месут Ўзил бу муаммони ҳал қилишнинг ўз вариантини таклиф қилди. Машҳур спортчи ўз вариантига "Муборак Жума билан" хэштегини илова қилиб, мусулмонларни ўз ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.
"Менинг жавобим шундай, биз бу муносабатга уни кучайтирмай, аксинча ўз яхшилигимиз билан қуролсизлантириб, уни тинчиб кетадиган тарзда жавоб беришимиз керак", - таъкидлади у.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати