1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ОМСК УЧ КУН ДАВОМИДА РОССИЯ МУСУЛМОНЛАРИНИНГ ДИНИЙ МАРКАЗИГА АЙЛАНДИ

11-12-2020, 08:11 459 Ўқиш режими + -



8-10 декабр кунлари Омск шаҳрида Россиянинг Осиё қисмида жойлашган мусулмонлар диний ташкилотларининг бешинчи ҳисобот сайлов конгресси бўлиб ўтди. 
Форум доирасида берилган маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Россияда 20 миллиондан ортиқ ислом динига эътиқод қилувчи мусулмонлар истиқомат қилмоқда. Унинг доирасида бўлиб ўтган конференцияларда соф ислом дини таълимоти, шариат белгилаган эзгу амалларни  холисона бажариш,  ғайридинларга ҳам озор бермаслик, улар билан аҳил ва тотувликда яшаш буюрилгани борасида маърузалар қилинди. 
Форум доирасида Татаристон муфтийси Камил Самигуллиннинг "Қуръон маъноларининг татар тилига таржимаси" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Манба: Азон.уз