1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МЎМИН НИМАДАН ҚЎРҚАДИ?

11-12-2020, 12:12 551 Ўқиш режими + -
 

МЎМИН НИМАДАН ҚЎРҚАДИ?

Энг аввал, мусулмон киши иймонсиз вафот этишдан қўрқиши керак. Чунки жонини иймон билан топшириш энг олий саодатдир.
Бани башар имконлари нисбатида ҳар нарсанинг энг яъшисини қўлга киритишни истайди. Масалан, ҳашаматли уйда яшаш, замонавий улов миниш, ҳеч кимда йўқ либослар кийиш... Буларга эга бўлганида боладек севинади. Худди шунингдек, ўлимнинг ҳам энг муносибини орзулаб, шунга интилиш лозим. Бу эса тўғри хаёт кечириш, тақво билан бўлади. “Ким қандай яшаса, шундай вафот этади, қандай ўлим топса, шундай тирилтирилади”.
Мўмин учун яна бир катта хафв гуноҳларидир. Зеро, кироман китобини фаришталар ҳар бир ҳаракат ва сўзимизни қолдирмай ёзиб бормоқда. Гуноҳларимизни биз унутсак ҳам, фаришталар унутмайди. Шу сабабли охиратда юзимизни қора қиладиган ҳар қандай ишдан сақланишимиз; қиёмат куни амалдафтарчамиздан чиқиб келган ёмонликларимизни  кўриб ажабланмаслик учун салбий одатлардан тийилишимиз керак.
Кейинги хавф руҳимизнинг тўсатдан қабз қилиниши (олиниши)дир. Бирор кимса қачон ва қай ҳолда ўлишини билмайди. Шундай кунимиз борки, унинг оқшлмини ёки шундай кечамиз борки, тонгини кўролмаймиз. Модом эртанги кунга кафолат йўқ, мусулмон ўлимга доим тайёр туриши зарур.
Катта хавфлар орасида дунёга алданиш ҳам бўлиб, мўминни халокатга етаклайди. Чунки моддиятга муҳаббат барча ёмонликлар бошидир. Кибр, ҳасад, адоват, душманлик, ёлғончилик, бошқаларга паст назар билан қараш каби гуноҳ ишлар шу туфайли содир бўлади.
 

“Ирфон” тақвимидан