ТАҲОРАТСИЗ ҲОЛДА ДИНИЙ КИТОБ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
3578
13-12-2020, 21:57
1 806
Ўқиш режими
+
-
САВОЛ:
Ассалому алайкум. Мен турмуш ўртоғимга «Бахтиёр оила» китобини ҳадя қилган эдим. Турмуш ўртоғимга китобни ўқишини айтганимда таҳоратли бўлмаган вақтда ўқимаслик керак деб ўқишни ортга суряпти. Турмуш ўртоғимнинг ушбу сабаби қанчалик асосли?
2020.12.10
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Таҳоратни баҳона қилиб ўқишни ортга сурмасин. Таҳоратсиз ўқиб бўлмайди, деса таҳорат қилиб ўқисин.
Барчамиз китоб ўқишдан анча йироқлашиб кетдик. Шу сабабли маърифатдан йироқлашидк. Бўш вақтларимизни бошқа беҳуда нарсалар билан банд қилишга ўрганиб қолдик.
Сиз айтган турдаги китобларни таҳорат билан ўқиш афзал. Аммо бетаҳорат ҳам ўқиш мумкин. Оят ёзилган жойларга қўлини теккизмай ўқийди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.