САВОБНИ ЭМАС, ШУКРНИ ЎЙЛАНГ!
3579
14-12-2020, 07:41
559
Ўқиш режими
+
-
САВОБНИ ЭМАС, ШУКРНИ ЎЙЛАНГ!
Вуҳайб ибн Вирд айтади: “Бир киши келиб: “Эй Абу Умайя, Байтуллоҳни тавоф қилган инсонга қандай савоблар берилади?” деб, ҳоли жонига қўймай сўрайверди. Мен шундай дедим: “Аллоҳ гуноҳимизни кечирсин! Бу ҳақда сендан бошқалар ҳам сўраган эди. Мендан буни эмас, балки Байтуллоҳни етти марта тавоф қилишни насиб қилган Аллоҳ таоло зиммамизга қандай шукр қилишни вожиб қилганини сўранглар. Зинҳор сизга бирор иш буюрилганда: “Агар мукофотни тайин қилсанг, қиламан”, дейдиган кишилардан бўлманглар”.
“Солиҳлар гулшани” китобидан