ТУРКИСТОНДА ҲАЛОЛ ЖЕЛАТИН ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ
3580
14-12-2020, 07:46
421
Ўқиш режими
+
-
озоғистоннинг Туркистон вилоятида Малайзиянинг желатин ишлаб чиқарувчи “PNMB International” компанияси 15,5 миллиард тенгелик “KazGelatine” лойиҳасини ишга туширмоқчи. Туркистон вилояти ҳокими Умурзоқ Шукеев компания бош директори Аҳмад Сязалий билан учрашган.
Ушбу компания маҳсулотларии “Ҳалол” стандартларига мос равишда ишлаб чиқарилади. Жорий этилган стандарт Малайзия желатинига араб ўлкаларида улкан талабни келтириб чиқарган. Дунё бўйича жами желатиннинг 2% гина ҳалол стандартларига мос ишлаб чиқарилади.
"Бизнинг ҳудудимизда лойиҳани амалга ошириш истагингиз учун сизга чуқур миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ўз навбатида биз сизнинг бизнесингизни муваффақиятли бошлаш учун барча имкониятларни ишга соламиз. Менинг билишимча, сизнинг маҳсулотингиз мамлакатда ҳалол желатинга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплай олади. Ва, энг муҳими, бу Марказий Осиёдаги ягона корхона бўлади", дея таъкидлаган вилоят ҳокими.
Йилига 2500 тонна желатин ишлаб чиқариш қувватига эга янги лойиҳа 750 минг йирик қорамол ва от терисини қайта ишлайди.
Янги ишлаб чиқариш комплекс бўлиб, желатин ишлаб чиқаришдан тортиб уни қайта ишлаш, қадоқлаш ва харидорларга юборишгача жараённи ўз ичига олади. Маҳсулотдан озиқ-овқат саноатидан бошқа соҳаларда ҳам фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Инвесторга Туркистон шаҳрининг саноат ҳудудидан 8 гектар ер майдони ажратилган. Ишлаб чиқариш 70 одамни доимий иш билан таъминлайди. Маҳсулот Ўзбекистон, БАА, Саудия Арабистон ва Ҳиндистонга экспорт қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон бозорида желатин ишлаб чиқариш азалдан йўлга қўйилган. Бундан ташқари, Белоруссия, Россия, Италия, Хитой ва Белгия мамлакатга желатин экспорт қилувчи давлатлар ҳисобланади.Манба: Азон.Уз