Қуронга амал қилиш
Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам Абу Мусо Ашъарийга: “Қиймат куни сенинг фойдангга ёки зараринга ҳужжат бўлади” , дедилар (Имом Муслим ривояти)
Имом Қуртубий айтади: “Қуръон унга амал қилган ва эргашган кишининг зарарига кишининг фойдасига, унга амал қилмаган ва эргашмаган кишининг зарарига ҳужжатдир. Кимга илми берилса-ю, ундан фойдалана олмаса, Қуръон наҳийлари уни қайтарса-ю, у тийилмасдан гуноҳи маъсиятларни қилса, Қуръон унинг зарарига ҳужжат бўлади”.
Абдуллоҳ ибн Муборак шундай дейди: “Қанчадан-қанча Қуръонни ёд олиб, уни кўтарганлар борки, Қуръон уларни лаънатлайди. Агар қори осийлик қилса, Қуръон: “Шунинг учун мени ёд олганмидинг, Аллоҳдан ҳаё қилмайсанми?”, деб нидо қилади.
Имом Қуртибий яна айтади: “Қуръонни кўтарувчининг ажри бошқаларникидан юқори бўлгани учун уларнинг мажбуриятлари ҳам ўзгаларникидан кўпроқдир”.
Абдуллоҳ ибн Маъсуд айтади: “Қуръон кўтарувчига инсонлар ухлаганда бедор бўлиш, улар қувонганда маҳзун бўлиш, кулганда йиғлаш, улар кўп гапирганда сукут қилиш ва улар кеккайганда тавозеъда бўлиши лозимдир”.
Фузайл ибн Иёз дейди: “Қуръонни кўтарувчи Ислом баёроғини кўтарувчи киши кабидир. Унинг Қуръон ҳаққини улуғ санагани учун дилхушлик қилган кишига қўшилиб, дилхушлик қилиши, бепарво кишига қўшилиб, беъмани нарсаларни гапириш дуруст эмас”.
Шайх Иброҳим Дасуқий: “Ҳофизи Қуръон барча харфлар унинг фойдасига гувоҳлик бермагунча Қуръон ёдлагани билан хурсанд бўлмасин”, дейди.
Қуръони карим дунё ва охират яхшиликларини ўз ичига олган. Шу маънода Абу Бакр Сиддиқнинг: “Агар туямнинг ипи йўқолса, уни Қуръондан топаман”, деган сўзи ростдир.
Шунинг учун ҳам биз Қуръонкўрсатмаларига амал қилишимиз шарт.
Мусулмонлар тақвими китобидан