УНДА НИМА УЧУН ҒАМ ЧЕКАСИЗ?
3598
16-12-2020, 06:01
453
Ўқиш режими
+
-
УНДА НИМА УЧУН ҒАМ ЧЕКАСИЗ?
Иброҳим ибн Адҳам бир ғамгин кишини кўриб, “Биродар, мен сиздан учта савол сўрайман, жавоб берасиз”, деди. У рози бўлди. Иброҳим ибн Адҳам сўради:
- Бу дунёда Аллоҳнинг иродасидан ташқари бирор нарса бўладими?
- Йўқ.
- Аллоҳ таоло ўлчаб қўйган ризқингиздан бирор нарса камаядими?
- Асло.
- Аллоҳ сизга ёзиб қўйган умрнинг бир лаҳзаси камаядими?
- Йўқ. Унда нима учун ғам чекасиз?
“Солиҳлар гулшани” китобидан