1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БМТ ГА ДИНДОРЛАРНИНГ ЭЪТИҚОДИНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШ ОИД МАСАЛА КИРИТИЛАДИ

16-12-2020, 10:20 425 Ўқиш режими + -

БМТга диндорларнинг эътиқодини ҳурмат қилишга оид масала киритилади

Чоп этилди Dekabr 13, 2020
Россия президенти Владимир Путин Ташқи ишлар вазирлигига 2021 йил 1 мартгача диндорлар эътиқодларини ва ҳис-туйғуларини ҳақоратлашнинг олдини олиш, шунингдек, мазҳаблараро адоват ва можароларни қўзғатишга қарши халқаро резолюция қабул қилиш бўйича кўрсатма  берган.
Россия раҳбарининг кўрсатмаси, унинг диний бирлашмалар вакиллари билан учрашувидан сўнг  Кремл вебсайтида эълон қилинди.
Путин Ташқи ишлар вазирлигига юқоридаги масалалар бўйича битимлар тузиш ёки БМТ Бош ассамблеяси қарорларини қабул қилиш истиқболларини кўриб чиқиш зарурлигини айтган. Мазкур масала ижроси юзасидан Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров масъул этиб тайинланди.
Путиннинг диний конфессиялар вакиллари билан учрашуви 4 ноябрь – Миллий бирлик кунида видеоконференция шаклида бўлиб ўтганди. Суҳбат давомида Путин рус халқини ватанпарварлик ва бирдамлик бирлаштирганига ишора қилди, шунингдек Қуръон, Инжил, Таврот ва Забурдан 
иқтибослар келтирди.
Манба: Ҳидоят.Уз