ФАҚИРНИ ВАЗИРНИНГ КУЁВИГА АЙЛАНТИРГАН ОЛОВЛИ АМАЛ
3604
16-12-2020, 11:16
698
Ўқиш режими
+
-
ФАҚИРНИ ВАЗИРНИНГ КУЁВИГА АЙЛАНТИРГАН ОЛОВЛИ АМАЛ
“Мажмуатул-анҳур” асари соҳиби Муҳаммад ибн сулаймон “Куёв жаноблари” номи билан машҳур эди. У талабалик даврида ярим кечаси шам нурида дарс тайёрлаб ўтирар экан, эшик тақиллаб қолибди. Бемаҳалда келган ким экан, деган хавотир билан дарҳол эшикни очибди. Қарасаки, қаршисида ёш, ниҳоятда гўзал қиз турибди. Мусофир йўлдан адашиб, бу атрофда ёруғлик кўринган ягона эшикни тақиллатишга мажбур бўлганини айтибди ва бир кеча қўним сўрабди.
Ёш талаба келган меҳмонни ортга қайтаришни, қоронғу ҳамда совуқ тунда кўчада қолдиришни эп кўрмай, ночор қизни ичкарига киритибди. Унга хордиқ чиариш учун жой кўрсатиб, тонггача дарс тайёрлашда давом этибди. Қиз қўрқиб, уялиб талабани кузатар экан, унинг бир ҳаракатига хайрон қолибди: йигит ҳар замон-ҳар замон бармоғини бир муддат ёниб турган шам оловига тутиб олаётган экан. Бу ҳаракатни бир марта эмас, қайта-қайта такрорлабди. Шу тахлит тонг отибди.
Кун ёришгач, қиз одамлардан сўраб, йўлини аниқлабди ва уйига етиб олибди. Бу уй Усмонийлар давлати вазирларидан бирининг уйи, қиз эса вазирнинг қизи экан. Сарой аҳли ундан хавотирланиб, кечаси билан қидириб тополмаганликларини айтиб, қаерда тонг орттирганини сўрабдилар. Ёш қиз бошидан ўтган воқеаларни, кўрганларини, хусусан талабнинг ҳаракатларидан ҳайратланганини сўзлаб берибди. Вазир қилига ёрдам берган йигитни саройга таклиф этибди. У йигитдан нима учун бот-бот қўлини куйдирганининг сабабини сўрабди.
ОРИЯТДАЛИ ЙИГИТ: “Йўлини йўқотган бечора мусофирни ташқарида ёлғиз қолдира олмас эдим, шу сабабдан кулбамга киритдим. Нафсимнинг ҳийлаларига алданмаслик учун қўлимни ора-сира олвга тутиб турдим. Зеро, олов менга дўзах оташи қандай эканлигини эслатиб турди.
Ҳар сафар шайтон васваса солганида бармоғимни оловда куйдириб, гуноҳга қўл уришдан сақланиб қолдим”, - дебди.
Йигитнинг орияти, ахлоқи, охиратга ишончи вазирни лол қолдирибди. У йигитни куёв қилишни лозим топибди. Шу тариқа фақир талаба йигит “Куёв жаноблари” мақомига эришибди.
“Оила тақвими” рисоласидан