1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИМОМ МОТУРИДИЙ ВА ИБН ТАЙМИЯНИНГ ЁНДАШУВЛАРДАГИ МУҲИМ ФАРҚ

17-12-2020, 11:26 555 Ўқиш режими + -
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ, ақидавий масалаларга илмий услубда эмас, масаланинг моҳиятига қараб ёндашганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Мисол учун, Ибн Таймия (ва унинг шогидлари) ҳам, Аллоҳ таолони махлуқотларга ўхшаб тана аъзоларидан иборат жисм эканлигига ишонадиган тоифаларни рад қилади, аммо бирор киши "Аллоҳ жисмдир" деса-ю, лекин уни махлуқотларга ўхшаган жисмликни эмас, балки мавжудликни қасд қилса бўлаверади, деган сўзни айтганлар. 
Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ўзининг асарларини ёзишда ҳамма масалаларга академик/илмий услубда ёндашганлар ва тартиб билан ўз даврининг барча саволларига Китоб ва суннатга мувофиқ жавоб берганлар.
Мисол учун "Тавҳид" китобини ёзишни аввал ўз давридаги илмий истилоҳлар "айн", "жавҳар", "ораз", "сифат" каби атамаларга даставвал бирин-кетин изоҳ бериш билан бошлайди. Яъни ўқувчига китобда "жавҳар" сўзи келганда айнан нимани тушуниш кераклигини, "ораз" ва "жисм" дейилганда нимани тушуниш кераклигини айтиб, шундан сўнг нақлий ва ақлий масалаларга киришганлар. 
Ҳатто, "қайсар" деганда нимани қасд қилганини билдириб, сўнгра "фалон тоифа қайсар бўлади" деб тушунтириб кетганлар. 
Имом Мотуридий, "жавҳар", "ораз" ва "жисм" (буларнинг барчаси яратилган махлуқотларга хос сифатлар) нималигини аниқ ифодалаб бўлгандан сўнг, Аллоҳ таолога махлуқотларнинг сифатларини бераётган тоифаларга "агар бундай десанг, уни жисмга ўхшатган бўласан" деб "Аллоҳ жисм эмас" деб асослаб берганлар. Бундай ёндашувни имомларнинг буюги Абу Ҳанифа ҳам ўзининг "Фиқҳул акбар" китобида қўллаган бўлиб, у зот салафлардан эди. 
Кўриб турганингиздек, икки тараф ҳам Аллоҳнинг Имом Мотуридий ва Абу Ҳанифа "жисм" деганда нимани назарда тутган бўлса, Аллоҳ ўшандай жисм эмаслигида бирлашадилар. Аммо Имом Мотуридий академик услубда китоб ёзганликлари учун ҳар бир истилоҳни ўз ўрнида ишлатганлар. Ибн Таймия эса, юқоридаги ақидани инкор қилмасдан, балки фатво беришда киши "жисм" деганда нимани назарда тутганига қаралади деганлар. 
Имом Ғаззолий аҳли суннат ичидаги мактабларнинг орасида ихтилоф фақат лафзий эканлигини айтганликларининг боиси ҳам шунда. 
Яъни кўриб турганингиздек, Имом Мотуридий "Аллоҳ жисм эмасдир" деганида айнан унинг бандаларга ўхшаган жисм эмаслигини таъкидламоқдалар, иккинчи тоифа ҳам Аллоҳни бандаларга ўхшаган жисм эмаслигини таъкидлаб, "жисм" деганда мавжудликни назарда тутган бўлса, бўлаверади, дейдилар. 
Имом Заҳабий, Ибн Ҳазм орқали Абу Жаъфар Симнонийдан қилган ривоятида: "Ким Аллоҳнинг сифатлари ва зоти мавжудлигини эътироф қилиш учун уни "жисм" деса маънода тўғри бўлса-да, нотўғри сўзни ишлатган бўлибди", деган сўзни келтирадилар. 
Илмий асарларда эса истилоҳларни ўз ўрнида ишлатиш қаттиқ талаб этилади. Имом Мотуридий аҳли суннат вал жамоа орасида мазҳаббоши имом бўлганликларининг боиси ҳам, ўз даврининг энг йирик илмий доираларида ҳам Қуръон ва Суннатни илмий услубда ҳимоя қилиб бера олганлигидандир.
Фаришталарнинг Одам алайҳиссаломга сажда (таъзим) қилганликлари сабаби ҳам у кишининг илмли эканлиги, унинг далили эса ҳар бир нарсани тўғри номлаганлигида эди.
Аллоҳ таоло Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрлари бўлган олимларга ўзи ваъда қилган ажру-мукофотларни берсин! Зотан Аллоҳ ҳеч ваъдасига хилоф қилмайдиган Зотдир!
Саид Комил Холхўжа
Манба: Азон.Уз