1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЁШ БОЛА МАСЖИДДА УЛАМОГА САБОҚ БЕРДИ

19-12-2020, 09:31 589 Ўқиш режими + -
Қиссанинг соҳиби айтади: “Масжидда намоз ўқидим. Ёнимда ажойиб бир болакай намоз ўқиди. Салом берганимиздан сўнг менга қаради ва салом бериб, табассум қилди: “Мен сизни дуо қилдим!”, деди. Унинг гапи ва жозибали табассумидан бутун вужудим титраб кетди. 
У чўнтагидан бир дона қанд чиқариб менга ҳадя қилиб, менинг гўзаллик сабаб учган ҳушимни яна ўрнига қайтарди. Мен ундан нега бундай қилаётганини сўраганимда, менга: “Онам Руқайя шундай ўргатган!” деди. Мен унинг гапидан таъсирланиб, йиғлаб, уни қучоқладим. Тасаввур қилинг! Ёш гўдак масжидда ўйнамасдан одоб билан намоз ўқимоқда. Намоздан сўнг табассум қилиб ўнг ёнидаги кимсани дуо қиляпти ва унга қанд улашяпти. Бу муқтадоларнинг иши!
Ҳикоя ҳали тугагани йўқ. Мен ҳам у каби иш қилишни ният қилдим. Ўнг томонимдаги кимсаларни дуо қилишни, уларга салом беришни, улар билан лутф ила бир он бўлсада муомала қилиб сўнгра кетишни қасд қилдим.
Бугун олдимда хотира дафтарим турибди. Унда мен ҳар намоздан сўнг салом бериб лутф ила муомала қилганимдан сўнг менга ўз ҳиссиётларини изҳор қилган ўнг томонимдаги кишиларнинг гаплари битилган. Мен ҳар лаҳза кичкина ишларнинг ортида буюк ажрлар турганини ҳис қилганман.
Кеча шомдан сўнг юзи қора, аммо қалби оқ бир йигитга салом бердим. У Ганадан келган экан. Қалби юмшоқлигининг акси ўлароқ унинг тили оғир эди. Мен уни дуо қилганимни айтдим. У табассум қилди ва раҳмат айтиб кифтимга урди. У озгина жим туриб сўнгра йиғлаб юборди ва деди: “Аллоҳга ҳамд бўлсинки, дуони сукут сақловчиларнинг гапирадиган гапи, ўзаро муҳаббат қилганларнинг ҳадяси қилди!” У менинг қўлимни муҳаббат билан сиқди ва кетди.
Шунда билдимки, Аллоҳ таоло дардли қалбларга дуо ила унинг ичини обод қилиш учун соғинч тўла қалбларни рўбарў қилар экан. Махфий яқинлик ва ёқимли муҳаббат. Бўш қўлдан қалб саломатлиги умидлироқдир.
Бир яқинимни кўриш учун шифохонага бордим. Шу баҳонада ўзим танимайдиган суданлик бир беморнинг хонасини тақиллатдим. Ундан ҳол сўрадим. У қанд касаллиги сабаб оёғидан ажралган экан. У билан очиқ юзда саломлашиб қучоқлашиб дедим: “Эҳтимол кесилган оёғингиз сиздан олдин жаннатга киргандир! Ҳозир аҳволингиз қандай?”. У: “Жуда яхши”, деди. Унинг ёнида ўтирдим. Тасбиҳим бор эди. Ўшани совға қилдим. У билан анча дардлашиб ўтириб, уни умидсизликдан ҳаёт томон олиб чиқдим. У мендан: “Мени танийсизми?” деб сўради. Мен: “Аллоҳ бизга айтганки, ким бир беморни зиёрат қилса, унга жаннатда бир боғ берилади. Унинг учун етмиш минг фаришта истиғфор айтади. Шуни билгач, шошиб келавердим сиз томон!”, дедим.
 Хайрлашаётганимизда у шундай деди: “Менинг Суданда оилам бор. Мени зиёрат қилган эса фақат сиз бўлдингиз!”
Унинг ёноқларидан қайноқ ёшлар оқар эди. Ана шунда Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда: “Бемор бандамни зиёрат қилганингда унинг ҳузурида Мени топар эдинг”, деган гапини англагандек бўлдим.
Борлиқдаги арзимас зарраларга ҳаёт беришни менга бир кичкина гўдак ўргатди. Буларнинг барчаси унинг онаси Руқайянинг саҳифасига битилди, иншааллоҳ!
Гарчи кишиларга табассум қилиш бўлса-да, яхшиликни арзимас деманг. Эй Роббим! Бизга солиҳ бандаларингни учраштир, улардан ибратлантир!”.
Али Саллобий
Таржимон: Абдулқодир Полвонов

Манба6 Азон.Уз