1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЖАННАТИЙ ВА ДЎЗАХИЙ БЕШ ХИСЛАТ

19-12-2020, 16:42 944 Ўқиш режими + -
ЖАННАТИЙ ВА ДЎЗАХИЙ БЕШ ХИСЛАТ
Муҳаммад ибн Дурий айтади:
"Шайтон беш нарса боис шақий (дўзахий) бўлди:
1) Хатосини тан олмади;
2) Пушаймон бўлмади.

3) Нафсини койимади;
4) Тавбага ёндашмади;
5)Аллоҳнинг раҳматидан умид узди.
Одам (алайҳис салом) эса беш хислати туфайли саид (жаннатий) бўлди:
1) Хатосини тан олди;
2) Пушаймон бўлди;
3) Нафсини койиди;
4) Дарҳол тавба қилд;
5) Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч умид узмади."

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Албатта шайтон сизларга очиқ-ойдин душмандир" деб огоҳлантирган бўлсада, айрим инсонлар унинг юқоридаги беш хислатини ўзларига ҳамроҳ қилиб олганлар. Биродарлар, жаннатийлиги аниқ бўлган Одам алайҳис саломнинг хислатларини ўзимизга жамлаб олайлик.
Рустам домла Қиличев