1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИСЛОМ ОЛИМЛАРИ ҲАҚИДА ФИЛЬМ ОЛИНАДИ

20-12-2020, 07:58 397 Ўқиш режими + -
“Татаркино” директори Миляуша Aйтуганова "Мир" кинотеатрида бўлиб ўтган пресс-суҳбат чоғида Татаристон Ўзбекистон билан биргаликда мусулмон уламолари ва жамоат арбобларига бағишланган фильм суратга олиши ҳақида гапириб ўтган.
“Биз кейинги фильмни тарихий йўналишда олишни режалаштирмоқдамиз. Маржоний каби кўплаб татар олимлари ва жамоат арбоблари Бухоро мадрасаларида таълим олишган", – деган Aйтуганова.
Фильмда Татаристон ва Ўзбекистоннинг умумий тарихига доир масалаларига тўхталиб ўтилиши ҳамда картина тўлиқ метражли бадиий фильм бўлиши режалаштирилган. 
“Ҳозирда Ўзбекистон асосий эътиборини тарихий фильмларга қаратмоқда. Улар ўз мамлакатлари тарихини дунё бўйлаб намойиш этишга ҳаракат қилишмоқда", – дея қўшимча қилган “Татаркино” директори.
Манба: Азон.Уз