1445 йил 26 Шаввол | 2024 йил 04 май, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:08
Sunrise
05:35
Dhuhr
12:34
Asr
17:29
Maghrib
19:32
Isha
21:00


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

КОНФЕССИЯЛАР ИШЛАРИ КЕНГАШИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ БАҒРИКЕНГ ДИЁР СИФАТИДА НАМУНА ЭКАНИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

21-12-2020, 17:56 358 Ўқиш режими + -
 
 
Сўнгги йилларда юртимизда виждон эркинлиги, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик борасида асрларга татигулик ишлар амалга оширилмоқда. 
  Бугун, 21 декабрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Конфессиялар ишлари кенгашининг навбатдаги учрашувида ана шу муҳим жиҳатлар ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди.
 Тадбирда турли конфессиялар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик алоқаларини янада яхшилаш, конфессия вакиллари томонидан тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, аҳоли ўртасида бағрикенглик ғояларини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган амалий ишлар, хусусан, Ўзбекистоннинг АҚШ Давлат Департаменти томонидан махсус кузатувдаги мамлакатлар рўйхатидан чиқарилгани кенг муҳокама қилинди. Бу каби ютуқ ва эътирофлар диний соҳада олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг ёрқин натижаси экани ҳам алоҳида таъкидланди. Ўз навбатида, Конфессия вакиллари томонидан Ўзбекистондаги диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни бутун дунёга тарғиб қилиш таклифи илгари сурилди. 
 Шунингдек, йиғилишда мураккаб пандемия даврида ҳам турли диний конфессия вакиллари ўзаро ҳамжиҳатликда фаолият олиб борганлари, диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтириш йўлидаги муносиб фаолиятлари ҳам алоҳида қайд этилди.
 Дарҳақиқат бу каби учрашувлар юртимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги янгилик ва ўзгаришлар борасида фикр алмашиш, диний бағрикенглик, ўзаро тушуниш, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликда фаолият олиб бориш учун катта аҳамият касб этади.
 Кўтаринки руҳда ўтган тадбир якунида Дин ишлари бўйича қўмита томонидан барча конфессиялар вакилларига эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқлар топширилди.


Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати