1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ОТИНОЙИЛАРНИНГ ЖАМИЯТ РИВОЖИДАГИ ЎРНИ

25-12-2020, 17:26 470 Ўқиш режими + -



24 декабрь куни Қашқадарё вилояти вакиллиги биносида туман ва шаҳар бош отинойилари иштирокида 2020 йилда қилинган ишлар, 2021 йилда бажарилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов, Қашқадарё вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Ш.Карамова иштирок этди.
Йил якунига бағишланган йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов отинойиларнинг вазифалари, жумладан, хотин-қизлар ўртасида турли бидъат-хурофот ва салбий ҳолатларнинг олдини олишда отинойилар ўрни масаласи юзасидан тавсиялар берди.
Шунингдек, мамлакатимиздаги ислоҳотларга отинойилар халқимизнинг диний-маърифий саводхонлигини ошириш орқали фаол иштирок этиши лозимлиги, бунинг учун улар диний ва дунёвий илмларни эгаллаши, дунёдаги янгиликлардан хабардор бўлиши, тарихимизни яхши билиши, фидокор, халқпарвар бўлиш талаб этилишини таъкидлади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати