1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АЙРИМЛАРНИНГ ЁТ ОҚИМЛАРГА КИРИБ КЕТИШИНИНГ АСОСИЙ САБАБЛАРИ

26-12-2020, 15:17 341 Ўқиш режими + -
АЙРИМЛАРНИНГ ОҚИМЛАРГА КИРИБ КЕТИШИНИНГ САБАБИ НИМАДА?
               Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Айрим мўмин мусулмонларнинг оқимлар гирдобига тушиб  қолишларига, бир сўз билан айтганда ақийдавий хатоликларга йўл қўйишларида қуйидаги омиллар сабаб бўлишини уламолар қуйидагича келтириб ўтадилар:
1.Қуръонни билмаслик;
2.Суннатни билмаслик;
3.Шариат мақсадларини билмаслик
4.Далилларни ва ҳукм чиқариш йўлларини билмаслик;
5.Уламоларнинг қавллари ва асарларини билмаслик;
6.Араб тилини ва унинг услубларини билмаслик;
7.(Ислом) тарихини билмаслик;
8.Воқеъликни билмаслик
9.Одамларнинг ва ишларнинг тартибини билмаслик. Динда ғулувга кетганларнинг услубда ҳам хатолари бор.
10. Матнларни фаҳмлашда ҳарфларга ёпишиб олиш;
11. Шомил назарнинг йўқлиги;
12.Таъвил қилишдаги хатолар;
13.Матннинг ўзидан тўғридан-тшғри ҳукм чиқариш;
14.Муташобеҳ нарсаларга эргашиб кетиш;
15.Далилларни жамлаб ўрганмаслик;
16.Холисликнинг етишмаслиги;
17. Мужтаҳидликни даъво қилиш.
               Бундан ташқари нафсоний, ижтимоий, иқтисодий, маҳаллий ва халқаро таъсирлар ҳам бўлиши кўзатилган.
Биз мўмин мусулмонлар  динимизни бу иллатлардан  
               Аллоҳнинг динида бирор камчилик йўқ. Соф  исломий ақийда(яъни, Аҳлус сунна вал жамоа ақийдаси) аён, ҳалол-ҳаром аён. Фақат мусулмон киши бирор муаммога дуч келганида унинг шаръий ечимини топишда бирор ноаниқлик пайдо бўлса, албатта шариат билимдонлари бўлган уламолардан билиб олишин лозим.
“Васатия” китоби асосида
Рустам Қиличев тайёрлади.