1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚАШҚАДАРЁДА ХАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

27-12-2020, 23:14 636 Ўқиш режими + -
                  ХАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
                
             Халқимизнинг ёрдамга муҳтож қатламларининг ҳолидан хабар олиб, кўнгилларига сурур  бахшида этиш  динимизнинг эзгу-ғояларидан биридир. Ана шу мақсадда “Вақф” хайрия жамоат фондининг Қашқадарё вилоят филиали томонидан бугун 27 декабрь куни бир қанча хайрия тадбирлари амалга оширилди. 
            Хусусан, Улар томонидан Қарши шаҳрида яшовчи 620 та хонадонларга 310 миллионлик зарурий озиқ-овқатлар хайрия сифатида берилди.


             
      Шунингдек,   “Вақф” хайрия жамоат фондининг Қашқадарё вилоят филиали томонидан Китоб тумани 5-сонли меҳрибонлик уйида ва  Қамаши тумани 4- сонли меҳрибонлик уйларида хайрия тадбирлари ўтказилди. Бу икки даргоҳда тарбияланаётган болажонлар учун карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда дастурхонлар ёзилиб, халқимизнинг севикли таоми бўлган  ош улашилди. Бу икки даргоҳ учун 1 дона Японияда ишлаб чиқарилган  замонавий  кир ювиш машинаси, 1 дона  овоз кучайтиргич ускунаси  ва 5 дона энг охирги русмдаги тикув машиналари хайрия сифатида топширилди.  
 


      Бундан ташқари“Вақф” хайрия жамоат фондининг Қашқадарё вилоят филиали томонидан  Шаҳрисабз туманида жойлашган “Мурувват” аёллар уйида ҳам хайрия тадбирлари ўтказилди.   Бу мурувват уйида яшаётган аёлларни қўллаб қувватлаш ва уларнинг дуоларини олиш мақсадида ташриф буюрилиб, аёллар учун 2 дона замонавий кир ювиш машинаси, 2 дона дазмол ва икки дона дазмол столи ва 2 дона кир қуритгич хайрия сифатида топширилди. Шунингдек, соғлик-саломатлик,  қут-барака сўраб Аллоҳ таола учун жонлиқлар сўйилди ва дастурхонга хайрия ошлари тортилди.   
 
    


ЎМИ Қашқадарё вилоят матбуот хизмати