Устоз изнисиз дарс берган шогирд
Имом Абу Юсуф Ислом уламоларининг энг машҳурларидан бири бўлиб Абу Ҳанийфа роҳматуллоҳи алайҳининг шогирди бўлганлар. Ўз даврларида қози-ю қуззот (қозилар қозиси) мартабасигача чиққанлар.
Имом Абу Юсуф ёшликларида камбағал бўлганлар. Оталари Абу Юсуфни ёшлик чоғларида “бозорга бориб тирикчилик қиласан” деб Имом Абу Ҳанийфанинг ҳузурига дарсга боришга тўсқинлик қилар эканлар.
Устозлари Абу Ҳанийфа роҳматуллоҳи алайҳ эса шогирди Абу Юсуфнинг дарс олишига иштиёқманд бўлиб, мободо Абу Юсуф орада дарсга келмай қолсалар Абу Ҳанийфа унинг бу ишидан ранжир эканлар.
Кунларидан бирида шогирдлари Абу Юсуф устозларига оталари дарс ҳалқасига қатнашишдан қаттиқ тўсқинлик қалаётгани борасида шикоят қиладилар. Абу Ҳанийфа ўз ҳузурларига Абу Юсуфнинг отасини келишини сўраб юборадилар. Отасидан:
“Ўғлингиз бозорда бир кунда қанча пул топади?” деб сўрадилар Абу Ҳанийфа.
“Икки дирҳам” деди отаси.
“Мен бераман Сизга ўша икки дирҳамни, ўғлингизни тинч қўйинг, илм олишидан тўсқинлик қилманг” дедилар.
Шундан кейин Абу Юсуф устозларидан анча йил таълим олиб, доим бирга бўлдилар. Абу Юсуф йигитлик ёшига етиб одамлар орасида олган илмлари билан машҳур бўлиб кетдилар. Кунларидан бирида касал бўлиб қолиб ётиб қолдилар. Абу Ҳанийфа шогиирдалрини кўргани келиб, касал қаттиқ текканини, касаллик шогирдининг вужудига маҳкам ўрнашганини кўриб, севикли шогирдини йўқотишдан қўрқиб қаттиқ хафа бўлдилар. Унинг ҳузуридан чиқар эканлар, ўзларига ўзлари “Оҳ, Эй Абу Юсуфим, ўзимдан кейин ўрнимга Аллоҳдан сени қолишингни умид қилгандим-а!!!” деб ўксиндилар. Маҳзун қадам ташлаб шогирдлари ҳузурига илм ҳалқаси томон кетдилар.
Орадан икки кун ўтиб, Аллоҳ таоло Абу Юсуфга шифо берди. Касалликдан фориғ бўлиб, бир ғусл қилдилар. Кийиниб устозлари Абу Ҳанийфа ҳузурига боришга шайланаётганларида, атрофдагилар:
Қаерга кетаяпсиз? – дейишди.
Устозимнинг олдига дарс қилгани – дедилар.
- Энди ҳам илм ўқийсизми? Сиз имлга етишиб қолибсиз. Устозингиз Абу Ҳанийфанинг Сиз ҳақингизда айтган гапларини эшитмадингизми? – дейишди.
Абу Юсуф ўзларидан таажжублиб масжидга бордилар. Масжиднинг бир четида Абу Ҳанийфа дарс ўтиб турган эканлар. Абу Юсуф масжиднинг бошқа четига ўтиб дарс ўтиб, фатво ҳам бера бошладилар.
Абу Ҳанийфа роҳматуллоҳи алайҳ янги (илм) ҳалқага келиб,
Абу Ҳанийфа роҳматуллоҳи алайҳ узоқ вақт ўйланиб, фикрлаб, сўнг,
Сўнгра ўтирган шогирдларидан бирига қараб,
Шогирд Абу Юсуфнинг ҳалқасига бориб,
-Сиздан сўрайдиган бир масалам бор эди, деди.
-Нима масала экан, деди Абу Юсуф.
Шогирд:
Абу Юсуф талабага назар соларкан,
Талаба Абу Ҳанийфага ишора қилди. Абу Юсуф ўрнидан туриб устози Абу Ҳанийфанинг олдига келиб
Абу Ҳанийфа масалага жавоб бериб шундай дедилар,
Абу Юсуф устозлари Абу Ҳанийфанинг бошидан ўпдилар. Токи Абу Ҳанийфа оламдан кўз юмгунларига қадар устозларидан айрилмадилар. Устозлари оламдан ўтгач у кишининг ўрнига ўтдилар. Юқоридаги воқеъани бир умр эсдан чиқармадилар.
Интернет материаллари
асосида таржима қилинди.
Шаҳбоз Низомов
ЎМИ Қашқадарё вилоят
вакиллиги ходими