1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ХАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

28-12-2020, 23:24 607 Ўқиш режими + -
Бугун ҳам вилоятимизда “Вақф” хайрия жамоат фондининг Қашқадарё вилоят филиали томонидан хайрия тадбирлари амалга оширилди. 


            Улар томонидан Қарши шаҳридаги “Мурувват” болалар уйига иккита кир ювиш машинаси, иккита кир қуритиладиган дор, иккита дазмол, иккита дазмол қилиш столи хайрия сифатида берилди. Болажонлар учун дастурхон безалиб, халқимизнинг севимли таоми бўлган ош тортиқ қилинди.

           Ва шу билан бирга Касби тумани “Султон Мир Ҳайдар ”, “Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ” зиёратгоҳларида Аллоҳ таолодан соғлик-саломатлик, хайру-барака сўраб, У (Аллоҳ)нинг йўлига атаб  жонлиқлар сўйилди. Аллоҳ йўлига сўйилган жонлиқларнинг гўшти “Мурувват уйи” ва кам таъминланган оилаларга етказиб берилди.




 
ЎМИ нинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик матбуот хизмати