ХАЙРИ ЭҲСОНЛАР УЛАШИШ УЧУН ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА
3715
28-12-2020, 23:35
619
Ўқиш режими
+
-
Хайрия тадбирлари
Бутун Мамалакатимиз бўйлаб “Вақф” жамоат фондининг хайрия тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Шу жумладан, бугун вилоятимизнинг Муборак ва Нишон туманларида ҳам “Вақф” хайрия жамоат фондининг Қашқадарё вилоят филиали томонидан хайрия тадбирлари амалга оширилди.
Улар томонидан Муборак туманининг 25 маҳалласидаги 250 хонадонга, Нишон туманининг 36 маҳалласидаги 360 хонадонга ҳар бири 500 минг сўм қийматдаги 11 турлик зарурий озиқ-овқатлар хайрия сифатида тарқатиш учун тайёргарлик кўрилмоқда.