1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲАЙЗ ВА НИФОСЛИ АЁЛЛАРГА ҚАЙСИ АМАЛЛАР МУМКИН ЭМАС?

29-12-2020, 11:32 1 247 Ўқиш режими + -
ҲАЙЗ ВА НИФОСЛИ АЁЛЛАРГА ҚАЙСИ АМАЛЛАР МУМКИН ЭМАС?    
                Бисмиллаҳирроҳманирроҳийм. Инсонларни ҳақ йўлга ҳидоят қилган Аллоҳ таолога ҳамд, шариат амалларини қандай бажариш йўлларини ўргатган Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га салавотларимиз бўлсин! 
Инсонларнинг ҳар жиҳатдан пок бўлишини хоҳлайдиган, унга поклик йўлларини ўргатадиган   Ислом дини поклик динидир. Шу жиҳатдан Ислом дини эркак ва аёлнинг табиатида бор бўлган ҳолатларга алоҳида эътиборни қаратади. Хусусан, аёлларннг табиатида бор бўлган ҳайз-нифосли ҳолатларига, бу ҳолатларда нималар мумкин эмаслигига ва бу ҳолат тугаганида қандай покланиш керак эканлигини баён қилиб беради.        
Аввалам бор, ҳайз нима, нифос нима эканлигига эътиборимизни қаратсак. “Ҳайз” сўзи арабча сўз бўлиб, у ўзбек тилида “оқиш” деган маънони англатади. Истилоҳда эса балоғатга етган,  бачадонида   касаллик бўлмаган, ҳомиладор бўлмаган ва бола туғишдан ноумидлик ёши ( 55 ёш)га етмаган аёлнинг бачадонидан оқадиган қонга ҳайз дейилади.  Ҳайз одатда ҳар ойнинг маълум бир даврларида келади. Ҳайзнинг оз муддати уч кеча-кундуз, кўпи эса ўн кеча-кундуздир. 
“Нифос” сўзи ҳам арабча сўз бўлиб, у ўзбек тилида “туғиш”маъносини англатади. Истилоҳда эса аёл туққанидан кейин келадиган қонга “нифос” дейилади. Нифоснинг муддати қирқ кун ҳисобланади.
Аёлларга ҳайз-нифосли бўлган даврда қуйидагилар:
  1. Намоз ўқиш;
  2. Рўза тутиш;
  3. Масжидга кириш;
  4. Маккаи-Мукаррамадаги Байтуллоҳни тавоф қилиш;
  5. “Қуръони Карим”ни (идишда, тақинчоқда Қуръон оятлари ёзилган бўлса, уларни) ушлаш; 
  6. Қуръони Каримни тиловат қилиш;
  7. Аёллар ҳайз-нифосли пайтда эрлари билан қовушишлари ҳам  мумкин бўлмайди.
 
      Аёллар ҳайз-нифосли ҳолатларда ўқимаган намозларини бу ҳолатдан фориғ бўлиб, ундан поклангандан сўнг ўқиб беришлари шарт эмас. Аммо аёллар ҳайз-нифосли  даврларида тутмаган рўзаларини қайта тутиб берадилар. 
     Шуни ҳам айтиш керакки, айрим аёллар ҳайз, нифосли даврларида кеча-кундузда айтиладиган зикрларни, дуоларни қилмай қўядилар. Аслида, аёллар ҳайз, нифосли даврларида ҳам аъузу биллаҳни, бисмиллаҳни, кечки ва кундузги зикр ва дуоларни айтишлари мумкин бўлади. 
     Аёл киши ҳайз ва нифосдан фориғ бўлганидан сўнг ғусл қилиши лозим. У ғусл қилиш билан покланади ва унга юқорида мумкин эмас, деб баён қилинганларни бажаришга рухсат қилинади. 
 
“ Ҳадис ва ҳаёт”, “ Кифоя” китоблари асосида 
Руҳиддин Акбаров тайёрлади.