1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Биринчи рақамли душманингиз ким?

17-01-2020, 17:08 557 Ўқиш режими + -

 

Воқеий ҳикоя

 Биринчи рақамли душманингиз ким?

         Кунларидан бирида унча таниш бўлмаган бир киши билан суҳбатлашиб қолиб “Сизни душманингиз боракан” десам, “Қўйсангизчи, менда душман нима қилсин, бировга ёмонлик қилмаганман” деб қўйди. Мен эса гапимда туриб олиб “Йўқ, Сизни  душманингиз   бор, 100% аниқ” дегандим, у қойил-э, қаердан билдингиз?” деб қолди. Мен ҳам бўш келмай, ўзимга ишонган ҳолда “билдим-да” дедим. Яна унга “Кимлигини ўзингиз айтасизми ё мен айтайми?” десам, у “Анув, Жасур бор-у(исмини  ўзгартириб ёздим),  у билан фалон йили олди-бердида мени чув тушириб кетганиди,  ифлос...” деб қўйди. Мен “Йўқ, сизни биринчи рақамли душманиз бор, ўша туфайли ўша Жасур дегани билан ҳам душмансиз” десам, у “Йўқ, йўқ, ана шу жойида адашдингиз, бошқа душманим йўқ” деб туриб олди. Мен “Шайтон дўстингизми?” десам, “Йуғ-э,” деб,  бироз ўйланиб,  қизариб “душманим” деб қўйди. 

Қаранг, биз мусулмон бўла туриб биринчи рақамли душманимизни  унутиб қўймоқдамиз. Эҳтимол  бунга сабаб шайтонни бизга кўринмаслигидир. Аммо, Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

 إِنَّ الشَّيْطَانَ لِلْإِنسَانِ عَدُوٌّ مُّبِينٌ

سورة يوسف. 5 اية

“Албатта шайтон инсонга очиқ ойдин душмандир” (Юсуф сураси, 5оят) деб марҳамат қилган.

Демак,  шайтон бизга кўринмасада, унинг инсон ҳаётидаги қиладиган васвасаларининг  асорати очиқ ойдиндир.

 Очиғи, ибодатда бўлсакда,  шайтон чап    томонимиздан туриб қалбимизга   гуноҳ ишларни қилишимиз учун бизни ундаб васваса солаётганини баъзида хафтада бир ёдимизга тушади ёки йўқ. Аммо, шуни унитмайликка шайтон бизни бир сонияда ҳам унутмайди, туну-кун бизга фақат ёмонликларни  васваса қилиб тураверади. 

Рустам Қиличев

УМИ Қашқадарё вилоят

вакиллиги ходими