1442 йил 11 Жумодус соний | 2021 йил 24 январь, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:32
Sunrise
07:49
Dhuhr
12:49
Asr
16:09
Maghrib
17:49
Isha
19:07


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТАҚИҚЛАНГАН ТАОМЛАР ҚАЙСИЛАР?

31-12-2020, 12:22 799 Ўқиш режими + -
«Ҳаром» сўзи луғатда “манъ қилиш”ни англатади. Шариатда эса, ҳеч қандай шубҳасиз, очиқ-ойдин равишда маън қилинган нарса ҳаромдир.
Ҳайвонлар уч қисмга тақсимланади: сув ҳайвонлари, қуруқлик ҳайвонлари ва сув ҳамда қуруқликда яшовчи ҳайвонлар. Сув ҳайвонларининг барчаси жумҳур уламо наздида ҳалолдир. Ҳанафийлар эса сув ҳайвонларидан фақат балиқ ҳалол, дейишган.
Қуруқлик ҳайвонларига келганда улардан ўзи ўлиб қолгани, оққан қон, чўчқа гўшти ва Аллоҳнинг номи айтиб сўйилмаганини еб бўлмайди, буларнинг барчаси ҳаромдир.
Бўғилиб ўлган, сузилиб ўлган, уриб ўлдирилган, юқоридан йиқилиб ўлган, йиртқич ҳайвон ёриб кетган ҳайвонларни жони бор вақтида сўйиб олса, ҳалол бўлади, агар сўйишга улгурилмаса, ҳаромдир.
Қуш ва ҳайвонлардан бўри, шер, йўлбарс, бургут, лочин, қирғий каби йиртқичлар ҳаромдир. Уй ҳайвонларидан ит, эшак ва хачирлар ҳам ҳаром саналади.
Ер юзида юрадиган чаён, илон, сичқон, чумоли, суварак, ўргимчак, ари каби ҳашаротларни ейиш ҳаромдир.
Ҳалол ва ҳаром ҳайвоннинг қўшилишидан туғилган ҳайвонлар ҳам ҳаром ҳисобланади. Мисол учун, от ва эшакнинг қўшилишидан туғилган хачир ҳаромдир. Шофеъий, ҳанбалий ва ҳанафийлардан икки имомнинг наздида от ҳалолдир.
Ҳанафийлар наздида зобб, чиябўри, тулки каби ҳайвонлар ҳам ҳаромдир.
Жумҳур уламо чорва ҳайвонларидан туя, сигир, қўй, эчкилар ҳалоллигини айтишган. Шунингдек, қўтос, жирафа, зебралар ҳам ҳалолдир.
Йиртқич бўлмаган кабутар, мусича, чумчуқ, бедана, ўрдак, ғоз, товуқ, туяқуш, булбул каби қушлар ҳалол саналади, шунингдек, йиртқич бўлмаган кийик, тоғ эчкиси, буғу, қуён каби ёввойи ҳайвонлар ҳам ҳалол.
Меваларга, донларга, таомга ва сиркага тушган қуртлар ҳам ҳалолдир. Қурт тушган егуликларни емасдан ташлаб юборилмайди.
Ҳам қуруқликда, ҳам сувда яшайдиган тимсоҳ ва бақага ўхшаш ҳайвонлар ҳаром. Бир сўз билан Қуръон ва Суннатда ҳаромлиги баён қилинган ҳайвонларнинг барчаси ҳаром, ҳалоллиги баён қилинганларининг барчаси ҳалол ҳисобланади.
Шу билан бирга, ўзи ҳалол бўлган нарсаларга шариатда маън қилинган йўл билан эга бўлса, улар ҳам ҳаромга айланиб қолади. Мисол учун, зулм, ўғрилик, рибохўрлик, алдамчилик, порахўрлик йўли билан топилган ҳар бир нарса, ўзи қанчалик пок бўлса ҳам, топувчига ҳаромдир. Шунинг учун ҳам уламоларимиз мутлақ ҳаромни ўзида ҳаромлик сифати бор ёки ман қилинган йўл билан топилган нарсадир, деб таъриф қилишади.
Исломий таълимотларда айтилишича, мўмин-мусулмон инсон яшаш учун ейди, ейиш учун яшамайди.
Риштон тумани “Оқмозор” масжиди имоми
Неъмадали ҚУРБОНОВ тайёрлади
Манба: Азон.Уз