ХОТИН БИЛАН УРУШМАСЛИКНИНГ АЖОЙИБ ЙЎЛИ
3735
1-01-2021, 08:49
1 069
Ўқиш режими
+
-

– Қандай қилиб олтмиш йил тинч-тотув яшадинглар?
Кампир жавоб берди:
– Биз бир нарса синса уни улоқтирадиган эмас, уни тузатадиган авлодмиз!
Эр-хотин орасида келишмовчиликлар бўлиб туриши табиий нарсадир. Бу кундалик ҳаёт ташвишлари, машаққатлари ва талабларидан келиб чиқади. Бунинг эр-хотин ўртасидаги муҳаббатга алоқаси йўқ.
Бир жойда турган сув сасиб қолади. Эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлар овқатдаги тузга ўхшайди десам, муболаға қилмаган бўламан. Тузнинг меъёрдагиси овқатга таъм бағишлайди. Ортиқчаси эса бузади, фойдали таомни заҳарга айлантиради.
Аёл киши эркакдан фақатгина жисмоний томондангина фарқ қилмайди, балки у эркакдан нафсий томондан ҳам фарқ қилади. Келишмовчиликлардан сақланиш учун эркак аёлнинг табиатини, аёл эса эркакнинг табиатини билиши лозим.
Эркак дегани ёш боланинг катталаштирилганидир. Аёл уни соғинч ва муроса йўли билан ўзига бўйсундириб олиши мумкин. Саркашлик билан у жаллодга айланиши ҳам мумкин.
Озгина эътибор берилса дунёнинг энг йиртқич ҳайвони шер ҳам циркда ишлайдиган ишчига айланади. Озгина қанд билан айиқ инсонга бўйсунади. Демак, эркакка эътибор беринг. Эркак учун қандга айланинг. Ана шунда ўзингизнинг ичимлигингиз ширин бўлади.
Эр-хотинлик ҳаётида мўъжиза исмли нарса йўқ. Бир чақали чекиниш, тилла баробаридаги саркашликдан яхшидир.
Азиз синглим! Эрингизни секинлик билан ўргатиб олинг. Эркак учун чўри бўлинг, ана шунда у сиз учун қул бўлади. Унга бека бўлсангиз у сизнинг жаллодингиз бўлади. Аёллик сиздаги энг қиммат нарсадир. Ундан воз кечманг. Бу оламга ортиқча мардлар керак эмас. Унинг мардлари етарли, муҳандислари етарли, шифокорлари етарли, жангчилари етарли, сиёсатчилари етарли. Аммо у сизнинг замирингиздаги аёлликка муҳтож. Замирингиздаги аёлликни озод қилингки, ўзингиз ҳам, эрингиз ҳам саодатли бўлсин!
Аллоҳ таоло Ҳавво онамизни Одам алайҳис саломнинг қовурғаларидан яратди. Демак, Ҳавво онамиз Одам алайҳис саломнинг бир қисмларидирлар. Одам алайҳис салом эса Ҳавво онамизнинг бутун борлиқларидирлар!
Азиз дўстим! Сени ўз оламига айлантириш учун аввалдан тайёрланган аёлнинг фитратини бузма. Кўп шикоят қилиш аёлнинг табиатидир. У шикоят қилганида аксар пайт ечим истамайди. Аксинча сени эшитишингни истайди. Яхши эр улар наздида эшитадиган эрдир.
Аёллар сени эътибор ва соғинч билан ўзларига ўргатиб олишса, сен уларни эътибор ва соғинч билан ўзингга мулк қилиб олишинг мумкин!
Келишмовчилик бошланганда аввал сен чекин. Бу билан мардлигинг камайиб қолмайди. Аксинча мардлик қилган бўласан!
Хотининг сенга чарчаганини айтса бу нарса уни сенинг кўзингга катта қилиб кўрсатишини, унинг ролини ўйнаётганлар барчаси чарчашини айт!
Агар хотининг ҳеч қандай овоз эшитишни истамаётганини айтса уни кўксингга бос. Унинг сочини силаётган бармоқларинг ана шу пайтда у эшитмоқчи бўлган энг яхши сўздир!
Вақт унинг юзларини ўзгартирса уни хотиржам қилиб шундай дегин: “Сенинг жамолинг камайгани йўқ, аксинча қийматинг ошди!”.
Ҳеч қандай муносабатсиз совға беришинг, тўсатдан уни қучоқлашинг, кутмаган пайтида унга ғазал ўқиб беришинг, бошқалар олдида уни мақташинг аёл кишини атрофингда айланадиган қилиб қўяди. Бу кичкина борлиқнинг сири сендаги тортиш кучига боғлиқдир!
Абдулқодир Полвонов
Манба: Азон.Уз