1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲОРУН АР-РАШИД ВА ҚИРОАТДА ХАТО ҚИЛГАН ИМОМ ВОҚЕАСИ

2-01-2021, 21:55 564 Ўқиш режими + -

Имом ал-Кисоий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Биз Ҳорун ар-Рашид ҳузурида намоз ўқирдик. Мен имом эдим, қироатимдан ўзим мамнун бўлиб ёш бола ҳам адашмайдиган бир оятда адашиб, хато ўқидим. Мен "лаъаллаҳум яржиъун" дейишнинг ўрнига "лаъаллаҳум яржиъин" деб юбордим".
Имом Кисоий айтади: “Аллоҳга қасамки, Ҳорун менга: "Сиз адашдингиз", деб айтишга журъат этмади, лекин салом берганимдан сўнг, у менга: “эй Кисоий, бу қандай лаҳжа?” деди”.
Мен дедим: «эй мўминларнинг амири! Энг моҳир одам ҳам адашади!» – дедим.
У: «бу гапинг тўғри», деди.
Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ ушбу воқеани шарҳлар экан:
"Ушбу воқеани эшитган киши, олим қанчалик моҳир ва билимда қандай юксакликка кўтарилмасин, хато ва янглишишлардан мустасно эмаслигини тушунади. Бу унинг билимларини камайтирмайди, даражасини пасайтирмайди ва обрўсини туширмайди.
Уламо ва фузалоларнинг хатоларини ушбу тариқада одоб ва таҳқирсиз тўғирлайдиган кимсанинг йўли мақтовга сазовор, маслаги шукрли бўлиб, тавфиқдан насибадор бўлур". 
Ёқуб Умар тайёрлади

Манба: Азон.Уз