1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

САУДИЯ АРАБИСТОНИ БАРЧА ДАВЛАТЛАР УЧУН ОЧИЛДИ

3-01-2021, 17:05 421 Ўқиш режими + -
Саудия Арабистони ҳукумати коронавируснинг янги штамми билан боғлиқ ҳолда мамлакатга киришга киритилган тақиқловни бекор қилди.
Тақиқлов 21 декабрдан амал қилиб келаётганди. 
SPA ахборот агентлигининг хабар беришича, хорижликлар подшоҳликка киришдан олдин Британия, ЖАР ва коронавируснинг юқумлироқ янги тури тарқалаётган бошқа давлатларда 2 ҳафтадан кўпроқ вақт бўлмаган бўлсалар, Саудия Арабистонига киритиладилар. Бундан ташқари, коронавирусга манфий тест тақдим қилиш ва хорижлик қайси давлатдан келаётганига боғлиқ ҳолда 3 кундан 14 кунгача карантинда қолиши керак бўлади.     
Саудия Арабистони Британия бош вазири Борис Жонсон коронавируснинг янги штамми 70 фоизга юқумлироқ эканини маълум қилгандан кейин ўз чегараларини ёпишга қарор қилганди. Шу сабабга кўра, шунингдек, декабрда ўнлаб давлатлар Британия билан авиаалоқани тўхтатишга қарор қилганди.
Манба: Азон.Уз