1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОНЛАРНИНГ ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА ҚАБРИСТОНИ

3-01-2021, 21:59 734 Ўқиш режими + -
Тинчлик водийси деб аталувчи бу қабристон  - мусулмонларнинг дунёдаги энг катта қабристони ҳисобланади.
     Бу қабристон Ироқнинг жанубий қисмида, Бағдоддан 160 км узоқликдаги Нажаф шаҳрида жойлашган. Бу қабристонга қарийб 1400 йилдан буён мусулмонлар дафн қилиниб келинмоқда. Қабристон майдони 600 гектардан иборат.
     Бугунги кунга қадар бу қабристонга курраи заминнинг турли бурчакларидан  беш миллион мусулмон дафн этилган. Қабрлар бир-бирига жуда яқин қўйилган бўлиб, ҳар бир маййитга 1 квадрат метрдан тўғри келади. Қабрлар бир-бирига зич қўйилган бўлсада, қабристон ичида йўлаклар ва тўсиқлар ҳам жой олган. 
    2010 йилда бу қабристон халқаро "ЮНЕСКО" ташкилотининг маданий ёдгорликлар рўйхатига киритилган. 

Фото:

Таржимон: Рустам Қиличев