1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ОНА ДУОСИ

4-01-2021, 16:54 1 190 Ўқиш режими + -

Ҳали жуда ёшлигидаёқ юқори маънавий даражага эришган Боязид Бистомий ҳазратларидан бу мартабага қандай етгани ҳақида сўрашди. “Онамнинг дуоси сабабли”, деди ва бошидан ўтган воқеани ҳикоя қилиб берди:
"Онам қариб, хасталаниб қолган эди. Бир куни кечаси сув сўради. Мен дарҳол ўрнимдан туриб ташқарига чиқдим. Идишларни қарадим, аммо афсуски ҳаммаси бўш эди. Сув чиқариб, ичкарига олиб кирганимда онам ухлаб қолганди. Қўлимдаги мис тоғорачадаги сув билан уйғонишини кутиб ўтирдим. Бир муддатдан кейин онам кўзини очди. Унга сувни тутдим. Совуқдан музлаган идишни тутиб тураверганимдан қўлларим қизариб кетганди. Буни кўрган онам йиғлаб юборди: “Аллоҳим, ўғлимнинг фидокорлигини кўриб турибсан, уни азиз қил”, деб дуо қилди. Ўшандан кейин ўзимда ўзгаришлар юз бераётганини ҳис қила бошладим.
 

Юсуфхон Шодиев,
"Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси.


Манба: Муслим.уз