НАЖОТГА ОЛИБ БОРУВЧИ УЧ ҚОИДА
3793
7-01-2021, 15:16
285
Ўқиш режими
+
-
НАЖОТГА ОЛИБ БОРУВЧИ УЧ ҚОИДА
Абу Исҳоқ Хаввос айтади: “Абу Абдуллоҳ деган одам Довуд Тоий (Абу Ҳанийфанинг шогирди)нинг хизматини қилар эди. Довуд унга: “Ўлсам, мени ўзинг ювгин, ҳеч кимга хабар бермагин”, деган эди. Абу Абдуллоҳ шундай деди: “У вафот этгач, тушимга кирди. Бир катта туянинг устига тахтиравон қилинган бўлиб, Довуд ўшанинг ичида ўтирар эди. Мен унга: “Эй Довуд, Аллоҳга дуо қилинг, мени ҳам сиз билан бирга қилсин”, дедим. У шундай деди: “Уч нарсани ёдингга тут: қорннинг ярасини очлик билан давола. Дунё хурсандчиликларини охират қайғуси билан тўхтат. Аллоҳнинг муҳаббатини ҳавои нафсингдан устун қўй. Мана шуларни қилсанг, менга албатта йўлиқасан”.
Шу уч нарса ҳақида қисқача тўхталамиз:
1.Қорннинг ярасини очлик билан даволаш – яъни, тўйиб овқат емаслик, кўпроқ нафл рўзаларидан тутиб юриш. 2.Дунё ҳурсандчиликларини охират қайғуси билан тўхтатиш – яъни, доимо охират қайғуси билан яшаш. Дунёда мол дунё орттирсада ҳалолидан орттириб, ҳалол йўлга сарфлаш, мол-дунёни қалбида эмас, балки, қўлида тутиш. Дунёни деб охиратни эсдан чиқармаслик. 3.Аллоҳнинг муҳаббатини ҳавои нафсдан устун қўйиш – Аллоҳнинг муҳаббатига эришиш Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга эргашиш билан бўлади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга эргашиш учун эса нафсдан ғолиб келиш лозим. "Солиҳлар гулшани" китоби асосида Рустам Қиличев тайёрлади Рустам Қиличев