«ҚУРЪОНИ КАРИМ МУСОБАҚАСИ — 1442»: САРАЛАШ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
3800
7-01-2021, 17:14
457
Ўқиш режими
+
-
Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси – 1442» танловига саралаш жараёнлаaри давом этмоқда.
Ҳар куни бўлаётган гўзал тиловатлардан АзонТВнинг YouTube ижтимоий тармоғи саҳифасида жонли эфирда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Кеча 6 январ куни Қуръон ҳифз йўналиши мусобақаси бўлиб ўтди. Биринчи ўнлик орасидан 1-2-3 – ўрин ғолиблари аниқланди. Биринчи ўринни олган қори Рамазон ойида бўладиган якуний финал босқичига йўл олди.
Ҳифз: саралаш босқичи ғолиблари: биринчи ўринни олган Абдуссамад Бузурхонов (242,5 балл) – “Ҳидоя” тўплами, Қуръони карим ва супер финалга йўлланма; иккинчи ўринга муваффақ бўлган Сирожиддин Жалилов (233,75 балл) ҳамда учинчи ўрин соҳиби Раҳматуллоҳ Расулжоновлар (214,5 балл), Қуръони карим билан тақдирланишди.
Қуръон мусобақасига доир барча янгиликларини ҳар куни соат 8:00 ва 20:00 да AzonTV'нинг барча ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боришингиз мумкин. Танловда иштирок этиш учун телеграм бот манзилига ариза маълумот юборишингиз керак бўлади. Манба: Азон.уз