Бутун дунёда COVID-19 пандемиясининг 2-тўлқини таҳдид солиб турган бугунги кунда Англиянинг Кентрбери Мусулмонлар маданияти маркази COVID -19 билан олдинги сафларда курашиб келаётган бир қанча соҳа ходимларига эҳсонлар тарқатишди.
Бу эҳсонлар Кент графлиги, Кентрбери шаҳридаги шифохоналарга, Кентрбери полиция ҳудудларига, ёнғин хавфсизлиги бўлимларига, марказий почта ҳамда, тез ёрдам бўлимларига тарқатилди.
Кентрбери шифохонасининг шифокори Муҳаммад Али бу эҳсонлардан барча ҳамкасблари ҳурсандликларидан ҳайратда қолишганини айтди.
Чунончи, COVID -19 нинг биринчи тўлқинида ҳам Кентрбери Мусулмонлар маданияти маркази 30 та қариялар уйига моддий ёрдам тарқатишган эди.
ЎМИ Қашқадарё вилояти Матбуот хизмати.