АҚШнинг Айдахо штати Льюистон шаҳрида яшовчи мусулмонлар қурбон ва рамазон байрами кунларида дам оладиган бўлишди. Чунки, ушбу шаҳар округи ўз йиллик тақвимларида ушбу икки байрамни давлат мактабларида расмий равишда байрам сифатида қайд этишди.
Мактаблар қўмитаси ушбу икки кунни дам олиш куни сифатида овоз беришди. Американинг давлат мактабларида диний ҳуқу ва эркинларига риоя қилиш бўйича мутахассис Айша Холлнинг айтишича бу ўзгаришлар ҳукуматнинг барча жамият аъзоларига бўлган ҳурматини билдиради.
Льюистон – Айдахо штатининг мусулмонлар байрамини мактаб тақвимида байрам сифатида белгилаган биринчи шаҳарча ҳисобланади.
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати.