1442 йил 11 Жумодус соний | 2021 йил 24 январь, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:32
Sunrise
07:49
Dhuhr
12:49
Asr
16:09
Maghrib
17:49
Isha
19:07


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ПРЕЗИДЕНТНИНГ ИСЛОМ МОЛИЯСИ БЎЙИЧА МУҲИМ ҚАРОР ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

10-01-2021, 18:59 35 Ўқиш режими + -
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚАРОРИ Ислом молиялаштириш тамойиллари асосида қимматли қоғозларни жорий этиш чора-тадбирлари PQL-1264/20ЛОЙИҲА
 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ
ҚАРОРИ
 
 
Ислом молиялаштириш тамойиллари асосида қимматли қоғозларни жорий этиш
чора-тадбирлари тўғрисида

 


Молиялаштиришнинг муқобил шаклларини яратиш ҳамда аҳоли ва тадбиркорларнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш, таклиф этилаётган молиявий хизматлар турини кенгайтириш, ислом молиялаштириш тамойиллари асосида ички ва ташқи капитал бозорларидан ресурсларни сафарбар этиш мақсадида:
1. Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасиининг:
ислом молиялаштириш тамойиллари асосида қимматли қоғозларни жорий этиш ҳамда назорат остидаги мол-мулк ва мулкий ҳуқуқларга нисбатан иқтисодий назорат ҳуқуқини баҳолаш ва сотиш (бошқага ўтказиш) имкониятини яратадиган бенефициар мулк ҳуқуқини белгилаш ва сотиш (бошқага ўтказиш) соҳасида инглиз ҳуқуқи меъёрларини қўллаш учун республикада керакли инфратузилма яратиш;
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ислом молиялаштириш тамойиллари асосида қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва муомалага чиқаришни тартибга солувчи ваколатли давлат органи сифатида белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмитаси (кейинги ўринларда – Қўмита) сукук қимматли қоғозлари чиқарилишининг ислом молиялаштириш тамойилларига мувофиқлигини тасдиқловчи ваколатли орган сифатида белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берсилсин.
2. Қуйидагилар белгилансин:
сукук қимматли қоғозлари – ислом молиялаштириш тамойилларига асосан чиқарилган, мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ва мулк ҳамда мулкий ҳуқуқдан фойдаланиш ва (ёки) улардан фойдаланишдан олинадиган даромадлар, ушбу қимматли қоғозлар молиялаштирилиши мақсадида чиқарилган маълум лойиҳалар хизматлари ёки мол-мулкига бўлган бўлинмас ҳуқуқни тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғозлар;
сукук ижара қимматли қоғозлари (сукук ал ижара) – муомала муддати аввалдан белгиланиб, махсус молия компанияси томонидан ислом молиялаштириш тамойилларига асосан чиқарилган қимматли қоғозлар бўлиб, уларнинг эгалари ижара шартномаси (молиявий лизинг) бўйича даромад олиш ҳуқуқига эга бўлишади;
сукук иштирок этиш қимматли қоғозлари (сукук ал мудораба/мушарака) – муомала муддати аввалдан белгиланиб, махсус молия компанияси томонидан ислом молиялаштириш тамойилларига асосан жалб этилган маблағлардан янги инвестициявий лойиҳани ташкил этиш учун фойдаланиш, оддий шерикчилик шартномаси ёхуд акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган шерикчилик ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги юридик шахсни ташкил этган ҳолда мавжуд инвестициявий лойиҳани ривожлантириш ёки тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида чиқарилган қимматли қоғозлар;
тўлови узайтирилган қайта сотиб олиш қимматли қоғозлари (сукук ал муробаҳа) – муомала муддати аввалдан белгиланиб махсус молия компанияси томонидан ислом молиялаштириш тамойилларига асосан чиқарилган қимматли қоғозлар бўлиб, бунда оригинаторга тўлови узайтирилган мол-мулк берилади;
оригинатор – махсус молиявий компанияга мол-мулк ва (ёки) мулкий ҳуқуқларни тегишли шартнома ёки келишув асосида тақдим этадиган юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси резиденти;
махсус молиявий компания – фақат сукук қимматли қоғозларини чиқариш мақсадида ташкил этиладиган, ва Ўзбекистон Републикаси ҳудудида ташкил этиладиган тақдирда акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклида ташкил этиладиган ва Агентлик юритадиган махсус молиявий компаниялар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари рўйхатига кирадиган юридик шахс;
бенефициар ҳуқуқ (иқтисодий назорат ҳуқуқи) – охир-оқибат назорат остидаги юридик шахснинг мол-мулки ва (ёки) мулкий ҳуқуқларини тасарруф этадиган жисмоний ёки юридик шахснинг бошқага бериладиган, назорат остидаги юридик шахснинг нотариал тасдиқланган декларацияси билан тасдиқланадиган ашёвий ҳуқуқи.
3. Қуйидагилар белгилансин:
сукук қимматли қоғозлари ҳисобига молиялаштириш ссуда фоизи йўқлигини назарда тутиб, сукук қимматли қоғозларини харид қиладиган инвесторларнинг молиялаштирилаётган тадбирнинг даромади эвазига кафолатланмаган даромад олишларини назарда тутади;
сукук қимматли қоғозларининг чиқарилиши махсус молиявий компанияни ташкил этиш ва қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг хорижий ва маҳаллий майдончаларида махсус молиявий компания (кейинги ўринларда – эмитент) эмиссияси орқали, иккита – таъминланган (asset-backed) ва таъминланмаган (мол-мулк асосидаги (asset-based) усулда амалга оширилади;
сукук ижара қимматли қоғозлари (сукук ал ижара)ни чиқаришда оригинатор мол-мулкка бўлган бенефициар мулк ҳуқуқи (иқтисодий назорат ҳуқуқи)ни жалб этилаётган молия эвазига ижара қимматли қоғозлари (сукук ал ижара)нинг қайта сотиб олиш муддатига бенефициар мулк ҳуқуқи (иқтисодий назорат ҳуқуқи)ни кейинчалик қайта молиявий ижарага олиш билан сотиш мажбуриятини олади.
4. Агентлик, БМТ Тараққиёт дстури ва Ислом тараққиёт банки ўртасида Ўзбекистонда ислом молиялаштиришни жорий этиш бўйича «Ниятлар баёноти» (Statement of Intent) имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
5. Агентлик Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда юқорида кўрсатилган баёнот доирасида тажриба тариқасида тажриба муддатининг тугаш санасини 2022 йил 1 июль деб белгилаган ҳолда қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг маҳаллий ва хорижий майдончаларида сукук қимматли қоғозларини чиқариш орқали молиялаштириш бўйича пилот лойиҳасини амалга оширсин.
6. Белгилансинки, пилот лойиҳаси доирасида:
а) оригинатор ва эмитентларга бенефициар мулк ҳуқуқини сотиш (бошқага ўтказиш)ни белгилаш ва амалга оширишда инглиз ҳуқуқи нормаларини қўллаган ҳолда «Тошкент» Республика фонд биржаси (кейинги ўринларда – «Тошкент» РФБ) ҳамда хорижий қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларнинг майдончаларида сукук қимматли қоғозларини чиқариш ва жойлаштириш рухсат этилади;
б) эмитентларга оригинаторлардан мол-мулк, жумладан кўчмас мулкни харид қилиш ва кейинчалик бундай мол-мулкни сотиш, шу жумладан, кўчмас мулкни оригинаторга молиявий ижара (лизинг)га бериш, шунингдек, шундай кўчмас мулкни харид қилиш мақсадида пул маблағларини хорижий давлатларга ўтказиш рухсат этилади;
в) сукук қимматли қоғозларини қайта сотиб олиш муддати тугашига қадар, аммо 2030 йилнинг 1 январидан кечиктирмасдан сукук қимматли қоғозларини чиқариш йўли билан молиялаштириш бўйича пилот лойиҳаси доирасида операциялар (фаолият) бўйича қуйидаги солиқ турлари ва тўловлардан оригинаторлар ва эмитентларни озод қилиш шаклидаги алоҳида солиққа тортиш тартибини назарда тутадиган махсус солиқ режими қўлланади:
даромад солиғи;
қўшимча қиймат солиғи.
мол-мулк солиғи;
ер солиғи;
мол-мулк ва мулкий ҳуқуққа бўлган бенефициар мол-мулк ҳуқуқини бошқага ўтказишни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ тўлов ва солиқлар;
г) эмитентлар – Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг мол-мулкни молиявий ижарага бериш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий муассасанинг пайдо бўлишига олиб келмайди.
7. Агентлик:
2021 йилнинг 1 февралига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сукук қимматли қоғозлари рисоласи, махсус молиявий компания фаолиятини ташкил этиш талаблари, сукук қимматли қоғозларини давлат рўйхатидан ўтказиш талабини кўзда тутадиган сукук қимматли қоғозларини чиқариш ва муомалага киритиш тартиби бўйича низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчилари билан ҳамкорликда эмитентларнинг барча пул мажбуриятларига нисбатан унинг барча пулли талабларини ҳисобга олган ҳолда неттинг – клирингни таъминласин;
бенефициарлар – оригинаторлар томонидан тақдим этиладиган, назорат остидаги юридик шахслардан олинган нотариал тасдиқланган декларациялар асосида мол-мулк ва мулкий ҳуқуқларга нисбатан бенефициар мулк ҳуқуқи эгалари рўйхатини шакллантирсин ва юритсин;
махсус молия команияси – Ўзбекистон Республикаси резиденти томонидан тақдим этиладиган ариза асосида махсус молиявий компаниялар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари рўйхатини шакллантирсин ва юритсин;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда сукук қимматли қоғозларини жорий этиш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ислом тараққиёт банки ва бошқа ҳалқаро молия институтлари грантларини жалб этиш чораларини кўрсин;
2021 йил 1 декабрга қадар “Тошкент” РФБ ва хорижий қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларида сукук қимматли қоғозларини чиқариш тажрибасида иштирок этиш истагини билдирган оригинаторларни саралаб олсин ва келгусида оригинаторлар рўйхатини ҳар чорак тасдиқлаб борсин.
8. Ушбу қарорда кўзда тутилган чораларни самарали ва ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу қарор доирасида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тезкор кўриб чиқиш, келишиш ва тасдиқлашга кўмаклашиш мақсадида вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштирсин.
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” Давлат корхонаси ҳамда қимматли қоғозлар савдоси бўйича хорижий ташкилотчилар ҳузуридаги норезидент тақдим этадиган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни рўйхатга оладиган хорижий депозитарийлар ўртасида шартномалар тузилишини таъминласин.
в) Қўмита Агентлик билан ҳамкорликда икки ой муддатда сукук қимматли қоғозлари эмиссияси рисоласининг Қўмита томонидан ислом молиялаштириш тамойиллари асосида кўриб чиқилиши ва келишиши тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
г) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Агентликнинг аризаларига кўра сукук қимматли қоғозларини жорий этиш доирасидаги ташаббусларни амалга оширишда иштирок этадиган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига кириши ва бўлиши учун визалар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларнинг тезкорлик билан тақдим этилишини таъминласин.
д) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки сукук қимматли қоғозларини чиқариш бўйича пилот лойиҳаси доирасида банк операцияларини амалга ошириш, жумладан, оригинатор ва эмитентларнинг тўловни амалга ошириш учун пул маблағларини ўтказиш ва хориждан маблағ жалб этиш билан боғлиқ операцияларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ташқи савдо операциялари ягона электрон тизимида ўз вақтида қайд этишда оригинатор ва эмитентларга кўмаклашсин.
9. Агентлик:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда пилот лойиҳаси натижалари бўйича уч ой ичида
Вазирла Маҳкамасига бенефициар мулк (иқтисодий назорат) ҳуқуқи концепциясини жорий этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ ва Фуқаролик кодексларига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин;
икки ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган  ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасига таклифларни киритсин.
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида ушбу қарор бандларидаги ахборотнинг кенг ёритилиши, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг сукук қимматли қоғозларидан хабардорлигини ошириш мақсадида ахборотнинг бепул жойлаштирилишини таъминласин.
11. Ушбу қарор ижроси бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.У. Умурзаков ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори А.А. Назиров зиммасига юклатилсин.
 
           Ўзбекистон Республикаси
                      Президенти                                                                                      Ш.Мирзиёев

Манба:regulation.gov.uz