МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
ТОЗАЛИК ВА СОҒЛОМЛИК (9-қисм)
Йўлларга бавл қиладиганлар эса барчанинг нафрат ва ғазабини қўзғайди.
Расулуллоҳ шундай деганлар: «Мусулмонлар юрадиган йўлларга бавл қилганларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънати
бўлсин!» (Имом Байҳақий ривояти).
Касалликнинг олдини олишда Ислом жорий қилган қоидалардан яна бири-касаллик зоҳир бўлган шаҳардан чиқмаслик ва у шаҳарга ташқаридагилар кирмасликларидир.
Расулуллоҳ шундай деганлар: «Агар бирон жойда вабо борлигини эшитсанглар, ўша жойга кирманглар. Агар ўша жойда бўлсанглар, у жойдан чиқманглар!» (Имом Бухорий ривояти).
Бу албатта инсонни ажр-савобларга муяссар қилади.
«Вабо тарқаган' жойдаги одам сабр қилиб, савоб умидида, Аллоҳ тақдирда ёзгани бўлади, деб у ердан чиқиб кетмаса, унга шаҳидларга бериладиган савоб берилади» ( Имом Бухорий ривояти).
Баъзи бир таваккалчилар вабо тарқаган шаҳарларга бораверадилар. Бу мутлақо дуруст- эмас. Чунки Умар бин Хаттоб ҳам Шом шаҳрига вабо борлигини эшитиб у ерга бормаганлар. Одамлар унга:« Аллоҳ тақдиридан қочмоқчимисиз?», дейишганда у киши бундай жавоб қилганлар: «Йуқ. Мен Аллоҳ тақдиридан Аллоҳ тақдирига қочмоқдаман*.
Демак касалликдан қутулиш учун сабаб қидириш дуруст. Ислом касалликлар микробларидан сақланишни буюрган. Агар бу буйруқ жорий бўлмаганида эди, касалликдан ҳамма аллақачон ўлиб кетган бўлар эди. Ва Расулуллоҳ ҳам: «Касаллик микробларидан йиртқич шердан қочганингиздай қочинглар!», ( Имом Бухорий ривояти).деб ҳам айтмаган бўлар эдилар.
(давоми бор).
Таржимон:
Р. УСМОНОВ
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили