1442 йил 12 Жумодус соний | 2021 йил 25 январь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:31
Sunrise
07:49
Dhuhr
12:49
Asr
16:10
Maghrib
17:50
Isha
19:08


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ФАҲШ РОЛИКЛАРНИ КЎРИШ, ЭШИТИШ, СУҲБАТЛАШИШ

12-01-2021, 16:40 31 Ўқиш режими + -
Фаҳш роликларни  кўриш, эшитиш, суҳбатлашиш

     Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
     Зинога олиб борувчи йўллардан энг кўп тарқалгани ва барчанинг қўли етадиган бу фаҳш роликларни турли  воситалар орқали кўриш, фаҳшга доир турли ёзувлар ва адабиётларни ўқишдир. Бу нарсанинг ҳам ҳаром эканлигига шак-шубҳа йўқ. Зеро, аввал айтиб ўтганимиздек, Исломда ҳаром нарсага олиб борувчи йўллар ҳаромдир. Шунингдек, шахс ва жамиятнинг маънавий жиҳатдан бузилишига сабаб бўлувчи ҳар қандай нарса ҳам ҳаромдир. Бу мавзуга номаҳрамлардан кўзни тиймаслик ҳақида баҳс қилганимизда тўхталиб ўтдик. Аммо ҳозирги кунимизда ушбу муаммо жуда долзарб бўлиб тургани учун алоҳида ўрганиб чиқсак, катта фойда бўлади.
Турли воситалар орқали фаҳш нарсаларни кўрган, эшитган, ўқиган, суҳбатлашган инсон, нияти қандайлигидан қатъий назар, барибир у Исломда тақиқланган ишни қилган бўлади.
Ушбу мавзуга боғлиқ хукмлар билан танишиб чиқсак:
-Телеведение орқали турли фаҳш бор кўрсатув ва филмларни кўриш ҳаром.
-интернет орқали фаҳшга чорловчи турли вебсаҳифаларга кириш ҳаром.
-компютер ва телефон орқали ижтимоий тармоқларда номаҳрамлар билан шаръий заруратсиз суҳбатлашиш, “дўстлашиш” ва шу каби ишлар жоиз эмас.
- ота-оналар ўз фарзандларини бу ишларининг барчасидан қайтаришлари вожибдир.
Номаҳрамлар билан суҳбатлашишга оид ҳукмлар:
-Турли хужжатларни расмийлаштириш, савдо-сотиқ муомалалари, ижара, қарз, олди-бердисида, гувоҳлик, даволаниш ва касалга хизмат қилишда (бошқа одам бўлмаса), чўкиш, ёниш ва шу каби ҳолатларда заруратан номаҳрамлар билан гаплашиш жоиз. Бу ҳолатларда керакли гаплардан нарига ўтилмайди.
-Аёл киши номаҳрамлар билан гаплашганда (телефонда ва биров эшик қоққанда ҳам), овозини майин қилиб, нозланиб гапирмайди.
 “Зинога яқинлашманг” (Афзал Аброр) китобидан олинди