Қуръон мусобақаси юртимизда аввалдан ўтказилиб келинаётган хайрли анъана бўлган. Жумладан, бизнинг улуғ аждодларимиз ҳам бу борада бизга намуна бўлгулик ишларни амалга оширганлар. XVIII—XIX асрларда юртимизда ҳукм юритган хонликлар даврида мадрасаларда Қуръон кўриклари ўтказилиб, ғолиблар бевосита хоннинг совринига сазовор эга бўлишган.
Бухорода «Мир Араб» мадрасасида ҳар йили талабалар ўртасида Қуръон кўриги ўтказилар ва ҳакамларнинг талабларига жавоб берган, яъни Қуръонни сўралган жойдан адашмай, яхши ўқиб бера олган қориларга соврин бериш билан бирга, бирор савдогар ёки дўкондор ойлик даромадидан 10 фоизини ушбу қорига ҳадя қилиб берган.
Хива хонлигида ҳам ҳар йили мадрасада қориларни кўрикдан ўтказиб, ғолибга шахсан хоннинг ўзи бир хум тилла топширган. Ана шундай соврин олган талабаларнинг охиргиларидан бири хивалик Отаниёз қори мадрасадаги юзларча талабалар ичида ғолиб бўлиб, Муҳаммад Раҳимхоннинг совринига сазовор бўлган.
Манба: Азон.уз