1442 йил 11 Жумодус соний | 2021 йил 24 январь, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:32
Sunrise
07:49
Dhuhr
12:49
Asr
16:09
Maghrib
17:49
Isha
19:07


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЯПОНИЯДА МУСУЛМОНЛАРНИНГ СОНИ СУРЪАТ БИЛАН ОШИБ БОРМОҚДА

13-01-2021, 16:59 48 Ўқиш режими + -
ЯПОНИЯДА МУСУЛМОНЛАРНИНГ СОНИ СУРЪАТ БИЛАН ОШИБ БОРМОҚДА
          Япониянинг Васэда университети изланувчиси Танада Хирофуманинг айтишига қараганда,
 Охирги 10 йилда Японияда мусулмонларнинг сони икки баробарга ошган.
2010 йилдаги статистик маълумотларга қараганда, Японияда мусулмонларнинг сони 11000 кишини ташкил қилган эди. 2019 йилнинг охирига келиб уларнинг сони 230000га етди. Мусулмонларнинг Японияда кўпайиши муносабати билан масжидлар қурилиш сонининг ошишига ва мамлакат бўйлаб ҳалол ресторанлар очилишига сабаб бўлмоқда.
          Маҳаллий мусулмонлар ассосацияси раҳбари Тоҳир Аббосхоннинг айтишича, ҳозирда Япониядаги масжидалр сони 110тага етди.
          Японияда мусулмонлар учун жамоа номоздарини ўқиш имконияти кенгаётган бўлсада, аммо мусулмонларни дафн қилишда қабристон учун жой масаласи қийин бўлиб турибди. Чунончи, Японларнинг 99% ўз маййитларини ёқиб юборишади. Ваҳоланки динимизда бундай амал таъқиқланган. “Агар мен ўлсам, мени қаергв дафн қилишларини билмайман” – дейди Тоҳир Аббосхон. 
          Япониядаги мусулмонлар ассосацияси бундан 10 йил муқаддам янги қабристон учун ер участкасини топиш учун изланишни бошлаган.  Буни учун 70 млн иен (700 минг доллар) йиғган бўлсаларда, баъзи қишлоқлар аҳолисининг норозилиги сабабли ер топа олмаяпдилар.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Қашқадарё вилоят вакиллиги матбуот хизмати