1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУСУЛМОН ОЛИМЛАР АНАНАС ТОЛАЛАРИДАН ДРОН ИШЛАБ ЧИҚДИЛАР

15-01-2021, 11:43 323 Ўқиш режими + -
Малайзиядан бир гуруҳ олимлар кенг тарқалган ананас баргида учрайдиган толаларни дрон дрон рамкаларини тайёрлаш учун бардошли материалга айлантириш усулини ишлаб чиқдилар
     Профессор Муҳаммад Ториқ Ҳамид Султон бошчилигидаги Путра университети тадқиқотчилари ўзлари ихтиро қилган биокомпозит материалидан тайёрланган дронлар синтетик толалардан кучлироқ деб даъво қилишмоқда. Улар, шунингдек арзонроқ, енгилроқ ва экологик жиҳатдан қулайдир.
      Бу дронлар таҳминан 1000 метр баландликка кўтарилиб, 20 дақиқа давомида ҳавода қола олади. Малайзия олимлари кўпроқ юкларни кўтара оладиган, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги ва ҳаво назорати учун зарур бўлган тасвир сенсорларни кўтаришга яроқли каттароқ дронлар ишлаб чиқаришмоқчи.

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси
Қашқадарё вилоят вакиллиги матбуот хизмати