СУДАНДА МАСЖИДЛАРДА ҚУРЪОН КЕЧАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
3876
15-01-2021, 20:53
324
Ўқиш режими
+
-
Судан пойтахти Хартумдаги бир қатор масжидларда қорилар иштирокида Қуръон кечалари ташкил этилди. Ушбу тадбирларда катта жамоат – ёшу қари қатнашди.
Хартумдаги масжидлардан бирининг вакили Аҳмад Али Абдул Раҳмоннинг сўзларига кўра, кунлардан бирида шом намозидан кейин суданлик машҳур қори Шайх аз-Зайн Қуръон тиловат қилган, коронавирус пандемиясига қарамай масжид қорини тинглаш учун келганлар билан тўлиб-тошган. Ана шундан кейин Қуръон кечаларини ўтказишга қарор қилинган.
Маҳаллий тадбиркор Маҳмуд Муҳаммад Маҳмуд пойтахт Хартумдаги ва бошқа шаҳарлардаги Қуръон кечаларига ҳомийлик қилишни ўз зиммасига олган.
Манба: Азон.Уз