ИЛМ ОЛИНГ АЁЛЛАР
3889
17-01-2021, 18:51
1 384
Ўқиш режими
+
-
ИЛМ ОЛИНГ АЁЛЛАР
Ҳали турмушга чиқмадингизми?
- Унда турмушга чиққунингизга қадар илм олинг.
Турмушга чиқдингизми?
Ҳали фарзанд йўқми?
- То фарзандли бўлгунингизга қадар илм олинг.
Фарзандлик бўлдингизми?
- Ҳозирча фарзандингиз битта экан, илм олинг.
Улар иккита бўлдими? Ҳозирча иккита экан илм олинг.
Учтами...?
Бештами...?
Ҳали улар бешталигида илм олиб қолинг.
Ҳали соғлом экансиз - илм олинг.
Ҳозирча вақтингиз ва кучингиз бор экан - илм олинг.
Ҳозирча китоблар, интернет ва барча имкониятлар бор экан - илм олинг.
Ҳозирча уйингизни томи бор экан, ейишга овқатингиз, ичишга сувингиз борлигида - илм олинг.
Ҳамиша илм олинг.
Бу дунёда илм олувчи ёки илм тарқатувчи бўлинг."Ибратли дунё" ижтимоий тармоғидан олинди