1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЕВРОПА НИҚОБ ЎРНИГА РЕСПИРАТОРДАН ФОЙДАЛАНИШГА ЎТАЯПТИ

20-01-2021, 09:42 291 Ўқиш режими + -


Европа ниқоб ўрнига респиратордан фойдаланишга ўтяпти

Бавария аҳолисига ниқоб ўрнига FFP2 синфига мансуб респираторларни тақиш буюрилди. Ушбу қарор коронавируснинг янги мутацияси тарқалиши натижасида қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Deutsche Welle».
Энди Бавария аҳолиси дўкон, транспорт ва бошқа жамоат жойларида юқори ҳимоялаш хусусиятига эга нафас олиш мосламаларини тақиши зарур. Бундан ташқари, ҳукумат хавф остида бўлган фуқароларга бепул респиратор олишлари учун 34 миллион ваучер чиқаришмоқчи.
«The Guardian» нашрининг ёзишича, 24 январдан талаб назоратга олинади. Бунда автобус ҳайдовчилари, кондукторлар ва 15 ёшгача бўлган болалар учун истиснолар қилиниши мумкин. Келгусида респиратордан мажбурий фойдаланиш Германиянинг қолган федерал штатларида ҳам йўлга қўйилиши кутилмоқда. Худди шундай чора 25 январдан бошлаб қўшни Aвстрияда ҳам жорий этилади.

Ҳидоят.Уз