1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЎЗБЕКИСТОН ВА ИОРДАНИЯ ИСЛОМ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ ДОИРАСИДАГИ ЎЗАРО МУНОСАБАИЛАРНИ МУҲОКАМА ҚИЛИШДИ

21-01-2021, 16:23 336 Ўқиш режими + -


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 20 январь куни Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Демае Зухейр Хаддадни қабул қилди.
ТИВ маълумотига кўра, вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олиб, элчини Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ва унга масъулиятли дипломатик миссиясини бажаришда муваффақиятлар тилади.
Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини ҳамда БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳамда бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро муносабатларни муҳокама қилди.
Турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Демае Зухейр Хаддад 2015-2019 йилларда Иорданиянинг мамлакатимиздаги элчиси лавозимида фаолият олиб борган Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳ ўрнини эгаллади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати