1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚОЗОҒИСТОН МУФТИЙСИ ЖУМА НАМОЗИГА РУХСАТ БЕРИШНИ ТАКЛИФ ҚИЛДИ

23-01-2021, 09:20 513 Ўқиш режими + -

Қозоғистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Науризбай Тағанули Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Бош санитар врач Ерлан Киясов билан учрашди, дея хабар бермоқда Azan.kz. 
Учрашув чоғида муфтий “яшил ҳудудлар”да жойлашган масжидларда жума намозини ўқишга рухсат беришни таклиф қилди. 
“Коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича «яшил ҳудудлар»да жойлашган қишлоқлардаги кичик масжидларда профилактик ва эпидемияга қарши қоидаларга қатъий риоя этиляпти. Шу муносабат билан мазкур масжидларда санитария талабларига риоя қилган ҳолда жума нмозларини ўқиш мумкин. Ҳудудда эпидемиологик вазият ёмонлашса, жума намозларини ўқиш тўхтатилади”,  – деди муфтий. 
Ерлан Киясов эса айни пайт мамлакатнинг еттита минтақаси “қизил ҳудуд” сифатида қолаётганини, коронавирус инфекцияси кучайган пайтда жума намозининг ўқилиши одамларнинг бир жойда йиғилишига, ижтимоий масофанинг бузилишига олиб келиши, бунинг оқибатида касаллар сони ошиши мумкинлигини айтди. 
Мазкур масала Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқилмоқда. Якуний қарорни комиссия қабул қилади.

Манба: Азон.Уз