1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФДАН ЎТА ИБРАТЛИ ҲИКОЯ(иккинчи қисм)

23-01-2021, 22:53 496 Ўқиш режими + -


«Дорининг таъсири билан ўлимга уйқуда дуч келсам ва «Аллоҳ, Муҳаммад», дея олмай қолсам-чи?»– деди у.Ўшанда Жумъа куни эди, унинг чамаси тўрт кунлик умри қолган эди. Эртаси куни унга:«Ҳеч қўрқма, – дедим, – бемалол укол олишинг мумкин».Сароб бу учрашувимизда охирги саволини берди:«Доктор! Азроил... менга қай... шаклда кўринади?»«Қизим, Азроил алайҳиссалом бир фаришта. Ҳеч сиқилма, у сенга гўзал кўринишда келади», дея таскин бердим.Сешанба куни Саробнинг оғирлашганини эшитганим заҳоти уйига йўл олдим. Лекин афсуски, у билан видолашиш менга насиб қилмади. Унинг оиласи бутунлай паришон ҳолатда эди. Фақат уни узоқ муддат парваришлаган бир диндор аёл қариндоши тик турган эди.Мени кўрган заҳоти ёнимга келиб, унинг сўнгги онларини гапириб берди:«Доктор, бир оз олдин бу уйда мўъжиза содир бўлди.
Сароб кислород жиҳозини ечиб, отди ва «Ўрнингдан қимирлама», дейишимизга қарамасдан, туриб, таҳорат қилди. Сўнг икки ракъат намоз ўқиди. Ҳаммамиз қотиб қолдик. Кейин эса калимаи шаҳодат келтирди ва «Докторга айтинглар, ўлим фариштаси у айтганидан ҳам гўзал экан», – деди-ю, жони узилди»...Ўлим фариштаси келганида ғафлатда қолмаслик учун морфин қабул қилмай, қаттиқ оғриқларга ҳам бардош берган қизни Аллоҳ ёлғиз ташлаб қўймади. Бу дунёнинг эшигини табассум ила ёпиб, у дунёнинг эшигини табассум ила очиш неъматини ато этди...»Мен яна йиғладим.Оминахон ҳам беҳуда йиғламаган экан.Бу йиғи оддий йиғи эмас эди. Бу йиғи йиғилар ичида тенги йўқ йиғи эди. Бу ҳавас йиғиси эди. Ҳа, ота-бобосидан тортиб мустаҳкам эътиқодли, бардавом ибодатли сулола фарзандининг ўз динини билмай юриб, кейин таниган, Роббига иймонини янгилаб, оғир дард чангалида жон таслим қилган саодатманд инсонга ҳавас қилиб йиғлаши эди.У ўша ўзи ҳавас қилаётган, ўлим фариштасини гўзал суратда кўриб, Роббига жон таслим қилган дин қардошининг абадий саодат сари йўл олганига аниқ ишонгани учун унга ҳавас қилиб йиғлаётган эди. Ўзининг оқибати нима бўлишини билмагани учун ўша диндошига ҳавас қилиб йиғлаётган эди.Ҳа, Ислом ана шундай ажойиб дин. Инсонларга икки дунё саодатини тақдим қиладиган дин. Фақат инсонларнинг ўзлари бу диндан бехабар қолиб, бахтдан мосуво бўладилар, холос.Ҳикоя қаҳрамони турли сабабларга кўра ота-боболарининг дини бўлмиш Исломдан узоқда бўлди. Ёшгина бўла туриб, оғир дардга чалинди. Ихлосли мусулмонни учратиб, Ислом ҳақида озгина маълумот олди ва калимаи шаҳодат ҳамда икки ракъат намоз ила гўзал суратдаги ўлим фариштасини қувонч билан қарши олди.Бу нақадар бахт! Бу нечук саодат!Ушбу бахт ва саодат бу дунёда Исломга амал қилиб яшаган кишилар учун неча чандон кўп бўлишини бир ўйлаб кўринг-а!Шунинг учун бу диндан бехабар қолмасликка ҳаракат қилиш, уни ўрганиш ва унга мувофиқ яшаш керак. Ана шунда бу дунё ва охират саодати тугал бўлади. Мукаммал саодат насиб қилган бўлади.Аллоҳим! Барчамизга икки дунёнинг мукаммал саодатини насиб этгин! Омин!
Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф

Интернет саҳифаларидан олинди