
САВОЛ:
Ассалому алайкум. Талоқдан кейин фатво олиб никоҳланса бўладими?
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Савол тушунарсиз бўлиб қолган. Ҳолат батафсил ёритилса, жавоб бериш осонлашади. Талоқ масаласи эр-хотин иштирокида имом-домла ҳузурида жонли мажлисда кўриб чиқилади. Имом домла эр ва хотиннинг сўзларини тинглаб туриб кейин жавоб беради. Агар қайта никоҳланишга йўл қолган бўлса, имом никоҳлаб қўйиши мумкин. Йўл қолмаган бўлса, никоҳланишнинг иложи ҳам қолмайди. Шунинг биз ҳамиша бу масалада юзма-юз ҳолатда ечим қидиришни тавсия берамиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.