ШАХРИСАБЗ ШАҲАР "БУРҲОНИДДИН ЎҒЛИ СИРОЖИДДИНХОН" ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
3968
27-01-2021, 14:38
1 952
Ўқиш режими
+
-
Шаҳрисабз шаҳар “Бурҳониддинхон ўғли Сирожиддинхон” жоме масжиди
Юртимизда жой номларига азалдан алоҳида эътибор билан ёндошилган. Ҳатто унинг та¬лаф¬фу¬зи ва ёзилиши, келиб чиқиш тарихи ҳам аждодларимизнинг эътиборидан четда қолмаган.
Шаҳрисабз шаҳридаги “Хўжамурод Бахши” жоме масжиди бузилиб, бугунги кун талаблари асосида, замонавий архитектура қурилиш андозаларига мос ҳолатда масжиднинг асосий биноси, таҳоратхона, маъмурий бинолар, кутубхона ва қўшимча хўжалик хоналари тўлиқ қуриб битказилган. Ушбу жоме масжидга номи қўйилган “Хўжамурод Бахши” шахси ҳақида бирор-бир илмий манбаларда асослантирилган тарихий маълумот топилмаганлиги сабабли ҳамда Шаҳрисабз шаҳар фуқаролари ва мазкур масжид қавми томонидан масжид номини ўзгартириш бўйича кўплаб илтимос ва мурожаатлар бўлганлигини инобатга олган ҳолда, ушбу масжидга асос солган, масжиднинг аввалги биносини қуриб, мўъмин-мусулмонлар ихтиёрига топширган ва узоқ йиллар мазкур масжидда имом-хатиб сифатида халқ хизматида бўлган Бурҳониддинхон ўғли Сирожиддинхон номларини ушбу масжидга бериш мақсадга мувофиқ деб топилган. ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ ВАКИЛЛИГИ